UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

31 май 12:49
Янгиликлар

Велоспорт

Хивада Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган 6 ёшгача болалар ўртасида веломарафон ўтказилди

Теглар :  ВелоспортХива
Бугун, 31 май куни Хива шаҳрида мактабгача ёшдаги болалар ўртасида веломарафон бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, болалар ва ўсмирларни экологик, жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

3-лойиҳа: Лойиҳанинг навбатдаги учинчи босқичи, яъни 2023-йилнинг 31-май куни Хива шаҳрида режалаштирилиб, Хива шаҳридаги 18 та пилот давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги мактабгача ёшдаги болалар учун 500 та беговеллар билан таъминланди.

Умумий ҳисобда 3 та лойиҳа доирасида жами 1 400 та беговел Тошкент шаҳар, Самарқанд шаҳар, Хива шаҳар мактабгача таълим ташкилотларига тақдим этилган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида босқичма-босқич кейинги йилларда ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотларига ҳам беговеллар тақдим этилиши назарда тутилган.

Болалар веломарафонининг асосий мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил транспорт туридан фойдаланиш соҳасида барқарор кўникмаларни ривожлантириш, шунингдек, мактабгача ёшдаги болалар ўртасида велоспортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва хулқ-атвор маданиятини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга ўргатишдан иборатдир.

Веломарафонда иштирок этган болалар эсдалик медаллари, совғалар билан тақдирландилар, шунингдек, улар учун кўнгилочар дастур ташкил этилиб, турли танлов ва ўйинларда иштирок этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг