UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0

21 фев 14:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хизмат кўрсатган мураббий Конисбековнинг Қозоғистон фуқаролигини олганига муносабат билдирди

Хабар берганимиздек, 2023 йилги катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Аман Конисбеков Қозоғистон фуқаролигини қабул қилганди.

Конисбеков Ўзбекистон чемпионатининг ярим финалида жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаевга ҳакамларнинг баҳсли қарори билан ютқазиб қўйганди. Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, таниқли бокс мутахассиси Жумабек Омурзаков Kazinform агентлиги мухбирига берган интервьюсида Аман Конисбеков ҳақида фикр билдирди.

— Йигит бизнинг мамлакатга келди, лекин бу ерда ҳеч ким унга терма жамоада жой кафолатламаган. Ўзини меҳнати билан ҳаммасини исботлаши керак. Маҳаллий боксчилардан бир бош баланд эканини амалда кўрсатиши лозим. Бу унинг қўлидан келадими? Бу энди катта савол. Бошқа томондан олиб қарасак, Бахит Сарсекбаев мен айтган нарсани ўзини кучи ва интилиши билан исботлаган. Унинг Ўзбкистондан Қозоғистон терма жамоасига ўтиши омадли бўлганди. Бахит Қозоғистон шарафини ҳимоя қила туриб, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ҳамда энг муҳими Олимпиада чемпиони бўлган эди. Сарсекбаевнинг Қозоғистонга келган илк пайтларини кечагидек яхши эслайман. У ишончни муштларига жамлай олган ва бунинг натижасида рингда рақибларидан катта устунликка эришганди. Аман Конисбеков Бахитнинг муваффақиятини такрорлай оладими? Бу саволга фақат вақт жавоб беради, — деди Омурзаков.


Омурзаковнинг сўзларига қараганда, сўнгги йилларда Ўзбекистон бокси олдинга катта қадам ташлаган.

— Қўшни мамлакатда боксда жуда катта эътибор қаратилмоқда. Улар ўз ватанлари ва спорти йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишяпти. Бу борада Ўзбекистондан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп, — дея фикрига якун ясади Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг