UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

30 дек 09:27
Янгиликлар

Бошқалар

Хонободда Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича бирйўла икки мусобақага мезбонлик қилди.

Деярли барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган 300 нафарга яқин полвонлар Ўзбекистон кубоги ҳамда мураббийлар А.Валиев, М.Гафаров, Ш.Нажмиддинов, Т.Одилжонов хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада ўзаро беллашишди. 

Баҳодирлар ўйинларининг катталар ўртасидаги мусобақасида Аваз Ҳайдаров (Тошкент) ғолиб бўлди. Бекзод Худойқулов (Фарғона) иккинчи, Баҳодир Йўлчиев (Сирдарё) эса учинчи совринли ўринни эгаллади. 

Ёшлар ўртасидаги баҳсларда кутилганидек, хонободлик Нуриддин Эргашев ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Аҳрор Мамажонов (Қўқон) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка Тошкент шаҳри вакили Асадбек Ўзгенбаев якун ясаб берди. 

Ўзбекистон Кубогининг тош кўтариш баҳсларида С.Эргашев (Тошкент шаҳри, 60 кг), М.Қурбонов (Тошкент вилояти, 70 кг) Н.Мирзаев (65 кг), Ш.Эргашев (Тошкент, 75 кг), Н.Охунжонов (Тошкент, 80 кг), Ж.Қурбонов (Сирдарё, 90 кг), И.Ҳокимжонов (Сирдарё, +90кг).

Ушбу йўналишнинг қизлар ўртасидаги беллашувларида Нафиса Абдуллажонова (Хўжабод, 60 кг), Гулмира Иброҳимова (Сирдарё, 70 кг), Нигора Ўзгенова (Хўжабод, +70 кг) мамлакат кубоги соҳиби бўлди. 

Шунингдек, имконияти чекланганлар ўртасида ҳам мусобақа ташкил этилди. Унда Жавоҳир Аҳмедов (Хонобод, 60 кг), Камрон Шокиржонов (Хонобод, 70 кг), Мухторжон Йўлдошев (80 кг), Ашров Умаров (Бухоро, +80 кг) ўз вазн тоифаларида ғолибга айланишди. 

Бундан ташқари, мусобақа доирасида Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг Конфренцияси ҳам бўлиб ўтди. Унда федерация раиси Воҳиддин Нажмиддинов, раиснинг биринчи ўринбосари Н. Муратов, раис ўринбосарлари И.Насриев, М.Тожибаев, С.Муратов, бош котиб Қ.Арзибаев бир овоздан ўз лавозимларига қайта сайланишди. Бош мураббий Лочин Ҳусанов, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Нуриддин Эргашев, шунингдек, федерация ижрочи директори Ш.Эргашев ҳам ўз вазифаларини давом эттирадиган бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг