UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

14 окт 20:28
Янгиликлар

Тадбирлар

Хоразм вилоятида «Спорт ҳафталиги» бошланди

Спорт ҳафталиги доирасидаги илк оммавий тадбирлар Хива шаҳрида старт олди.

Мазкур ҳафталик доирасида барча ҳудудларда оммавий бадантарбия машқлари, «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» лойиҳаси, «Миллий спорт ўйинлари фестивали», «Ҳоким кубоги» мусобақалари, веломарафонлар, «Хотин-қизлар спартакиадаси» каби 40дан ортиқ оммавий спорт тадбирлари ташкил қилиш режалаштирилган.

Спорт ҳафталиги доирасидаги илк оммавий тадбирлар Хива шаҳрида старт олди. Унда қадим ва навқирон Хива шаҳридаги ташкилот ва муассасалар ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирокида эрталабки бадантарбия машқлари ҳамда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» лойиҳалари ташкил қилинди. Кун давомида спортнинг ўйин турлари бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақалари ҳам ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида Гурлан ва Хонқа туманларида маҳалла ёшлари ҳамда ташкилот муассасаларининг ходимлари иштирокида мини-футбол бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақалари ташкил қилинди. Унда 200 нафардан ортиқ ўсмир-ёшлар ва ташкилот ходимлари ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимлигининг диплом, медаль, эсдалик совғалари ва кубок билан тақдирланди.

Хулоса қилиб айтганда, бу каби оммавий спорт тадбирлари аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг