UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

28 мар 17:17
Янгиликлар

Велоспорт, Енгил атлетика

Хоразмда энг кучли дуатлончилар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ХоразмДуатлон
Урганч туманининг Чолиш қўрғонида спортнинг дуатлон тури бўйича ҳудудий чемпионат ва биринчилик ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни маънан ва жисмонан баркамол бўлиб вояга етишини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар олиб борилаётир.

Хусусан, Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислар бўйича тайёрлаш марказининг ўқув-машқ майдонида спортнинг дуатлон тури бўйича уюштирилган ҳудудий чемпионат ва биринчилик ана шулар сирасидан, албатта.

Жумладан, мазкур мусобақада Хоразм воҳасининг 2001-2003 ва 2004-2006 йилларда туғилган  энг сара дуатлончилари ўзаро баҳс юритишди. Якуний сарҳисоблар бўйича катта ёшли дуатлончилар беллашувида Шовот тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Зарнигор Умрбекова қизлар орасида, Хонқа тумани ўқув спорт техника клубидан Жалолиддин Бойметов ўғиллар орасида чемпионликни қўлга киритди.

Кичик ёшли иштирокчилар орасида  эса шовотлик Зуҳра Рўзимова ва гурланлик Ҳасанбой Тангриберганов шоҳсупанинг биринчи поғонасини банд этишди. Шунингдек, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Урганч автомобиль спорт техника мактаби унитар корхонаси, Боғот, Ҳазорасп ва Қўшкўпир туманлари ҳамда “Ўртаёп” ўқув спорт техника клубларининг моҳир спортчилари мусобақанинг совриндорлари сафидан жой олишди.

Умумжамоа ҳисобида Шовот тумани дуатлончилари ғолиблик нашидасини суришди. Гурлан тумани жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Қўшкўпир тумани вакиллари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор спортчилар ҳамда жамоалар мусобақа ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг