UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

05 июл 20:39
Янгиликлар

Кураш

Хоразмда полвонлар беллашмоқда

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Педагогика коллежининг спорт мажмуасида белбоғли, бел олиш ҳамда уч кураш бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубогига старт берилди.

Дастлаб 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар бел олишнинг чалиш йўналишида ғолиблик учун гиламга чиқишди. 

Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли, бел олиш ва уч кураш миллий ассоциациясининг йиллик- тақвим режасидан ўрин олган мазкур кубок баҳсларида Қорақалпоғистон  Республикаси, деярли барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 500 нафардан зиёд иқтидорли йигит-қизлар ғолиблик учун ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Қизғин ва муросасиз кечган бел олиш курашининг чалиш йўналишида Темурбек Худойназаров, Саврина Жўрақулова, Комила Болтабоева, Жаҳонгир Шерметовлар ўз вазн тоифаларида Ўзбекистон кубоги ғолибига  айланишди.

Мусобақанинг иккинчи куни катталар бел олиш курашининг белбоғли йўналишида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 72 кг вазн тоифасида ўтган кубок баҳсларида Сирдарё вилояти вакили Нодирбек Тўлагановга тенг келадиган рақиб топилмади. 

78 кг вазн тоифасидаги полвонлар курашида омад наманганлик Умиджон Холматовга насиб этди. 90 кг вазнда Фарғона вилояти вакили Ойбек Каримов соф ғалабага эришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг