UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

16 дек 08:03
Янгиликлар

Регби

Хоразмда регби бўйича семинар ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Регби - мамлакатимизда жадаллик билан ривожланиб бораётган жамоавий спорт турларидан бири ҳисобланади.

Ушбу спорт турини аҳолининг кенг қатламлари орасида тарғиб қилиш ва оммавийлигини янада ошириш, бунинг баробарида тайёргарлик жараёнларини талаб даражасида ўтказилишини таъминлаш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш  учун етарли шарт-шароит ва имкониятлар яратиш йўлида ислоҳотлар олиб борилмоқда. 

Албатта, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтаётир. Жойларда ушбу қарорни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ибратли ишлар амалга ошириляпти. 

Хусусан, жорий йилнинг 9-15 декабрь кунлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи, Хоразм вилояти ҳокимлиги, шунингдек, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон регби федерацияси ва унинг вилоят ҳудудий бўлими ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган семинарда 400 нафардан зиёд регбичи ва мураббийлар назарий ва амалий билимларини бойитишди, тажриба ва малакаларини юксалтиришди.

Машғулотларни Ўзбекистон регби федерацияси ижрочи директори Рустам Набиев олиб борди. Қорақалпоғистонлик мутахассислар - Антон Михайлов, Ерназар Махамбеткаримов, Жеткер Базаров ва Абдусаид Киясовлар ассистентлик қилишди.

Уюштирилган ўқув-машғулот жараёнлари хоразмлик регбичилар учун фойдадан ҳоли бўлмади. Бинобарин, семинар якунида ташкил этилган “Регби-7” ва “Регби-15” бўйича ўйинлар Хоразм вилояти терма жамоасига номзодларни саралаб олиш имконини ҳам берди. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг