UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

21 фев 07:02
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмда сара мерганлар сараланди + ФОТО

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан Урганч тумани ўқув спорт техника клубининг ўқ отиш тирида 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича Хоразм вилояти кубогининг биринчи босқичи уюштирилди.

Мазкур мусобақада воҳанинг 17 та жамоасидан 70 нафарга яқин ўғил-қиз мерганлик маҳоратини намойиш этди. 

Якуний сарҳисобларга кўра, қуйидагилар шоҳсупадан ўрин олишди:

Пневматик милтиқдан ўқ отиш биринчилиги

Қизлар. 1-ўрин. Севара Абдуллаева (Шовот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Нидуфар Юлдашева (Боғот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Кумушой Ражабова (Урганч тумани ЎСТК).

Ўғиллар. 1-ўрин. Диёрбек Очилов (ВТАСТМ). 2-ўрин. Шаҳзод Сапарбоев (Қўшкўпир тумани ЎСТК). 3-ўрин. Темурбек Абдуллаев (Урганч тумани ЎСТК).

Пневматик тўппончадан ўқ отиш биринчилиги

Қизлар: 1-ўрин. Рисолат Қурбонова (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Шукуржон Адамбоева (Шовот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Лайло Султонова (Боғот тумани ЎСТК)

Ўғиллар: 1-ўрин. Шоҳруҳ Юсуфбоев (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Холбек Аллаяров (Хива тумани ЎСТК). 3-ўрин. Бекзод Комилов (Шовот тумани ЎСТК)

Умумжамоа ҳисобида Урганч тумани ўқув спорт техника клуб жамоаси шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди. Шовот тумани  ўқув спорт техника клуби иккинчи, Боғот тумани ўқув спорт техника клубининг ёш мерганлари учинчи ўринни банд этишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши раиси Давронбек Ибрагимов, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимовлар қатнашиб, ғолиб ва совриндор спортчиларни эришган ютуқлари билан қутлашди. Уларни тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлашди.

Мазкур мусобақа доирасида пневматик тўппонча ва милтиқлар, спорт велосипедлари ва мотоцикллар, картинг ва парашют спорти анжомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ўз навбатида ушбу кўргазмадан яқин атрофдаги таълим муассасалари ўқувчилари, спортнинг техник ва амалий турларига қизиқувчан кўплаб ёшлар баҳраманд бўлишди, соҳа мутахассисларидан керакли маълумотлар олишди. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг