UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

20 мар 19:01
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмда спортнинг техник ва амалий турлари ривожига эътибор ошмоқда

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан юртимиз келажаги ҳисобланган ёшларни ватанимизга садоқатли, халқимизга меҳр-мурувватли, бунинг баробарида, жисмонан бақувват ва соғлом руҳда тарбиялаш йўлида тегишли ишлар бажарилмоқда.

Бунинг баробарида, воҳада спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётир. Спорт секциялари фаолиятини, шунингдек, унинг моддий-техника базасини янада яхшилаш, замонавий спорт анжоми ва жиҳозлари билан таъминлаш, секцияларга ёшларни кенгроқ жалб қилиш асосий вазифалардан бирига айланган.

Бинобарин, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тизимидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Ҳазорасп автомобиль мактаби, Урганч автомобиль спорт техника мактаби унитар корхонаси ҳамда ўқув спорт техника клублари (ЎСТК) қошидаги секцияларда спортсевар ёшлар  ўзлари меҳр қўйган ёзги биатлон, дуатлон (триатлон), пневматик қуролдан ўқ отиш, мотокросс, картинг, парашют спорти, авиамодель, ракетамодель сингари спорт  турларининг асл сир-асрорларини катта қизиқиш ва иштиёқ билан ўзлаштиришяпти. Машғулотлардан ташқари, белгиланган режа асосида уюштирилаётган мусобақалар уларнинг тажриба ва маҳоратини маромига етказишга хизмат қилаётир.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган давр мобайнида ёзги биатлон усталари Дармонжон Рўзметова ва Кумушой Матёқубова Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир неча бор Осиё чемпионати ҳамда нуфузли халқаро мусобақаларда қатнашиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Ёқутой Жумабоева триатлон бўйича, Дилафруз Сайидова дуатлон бўйича, Мақсуда Керимова пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича, Сара Сатипова пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Айниқса, пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти бўйича Олима Комилова қўлга киритаётган натижалар салмоқлилиги билан ажралиб туради. У ҳозиргача Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро миқёсдаги мусобақа ва турнирларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.  Қолаверса, ўтган йили хоразмлик автопойгачилар республика мусобақаларида илк бор иштирок этганига қарамай, совриндорлар сафига киришни уддалашди.

Муболаға эмас, ҳозирда ҳам воҳа спортчилари орасидан кўплаб республика мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқмоқда. Айни дамда, дуатлончи ва триатлончилар  Дилафруз Сайидова, Маҳлиёхон Худойберганова, Зулайҳо Жумабоева, Ҳасанбой Тангриберганов, пневматик қуролдан ўқ отиш усталари Сара Сатипова, Шаҳноза Машарипова, Азиза Исмоилова, Диёрбек Очилов, картингчи Ангел Луценко, Аброр Эркинов, ёзги биатлончилар Кумуш Матёқубова, Одамбой Раҳимов, Ҳавожон Раҳимова сингари кўплаб воҳалик спортчилар республика чемпионати, биринчилиги ҳамда кубоги мусобақаларида воҳа шарафини муносиб ҳимоя қилишаётир.

Ўз навбатида юқори кўрсаткичларга эришаётган спортчилар Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кун  ва бошқа қутлуғ саналар муносабати билан рағбатлантирилмоқда. Табиийки, спортчиларга қаратилаётган эътибор бесамар қолмаяпти,  уларни янги-янги марралар сари етакламоқда.

Ҳа айтганча, Ўзбекистон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари сафидан жой олаётган хоразмлик спортчилар имтиёзли равишда олийгоҳларга кириш имкониятига эга бўлишмоқда. Ўтган йили тўрт нафари ана шундай шарафга лойиқ кўрилди. Хусусан, бир нафари Тошкент давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига, уч нафари Урганч давлат университетига давлат гранти асосида ўқишга кирди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилояти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг