UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

25 ноя 13:19
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмда “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кун нишонланди

Мамлакатимизда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар ташкилоти ташкил топганлигининг 28 йиллиги кенг нишонланди.

Бинобарин, ушбу ташкилот юртимизда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга муносиб улушини қўшиб келаётир. Жойларда ушбу сана муносабати билан кўплаб тадбирлар ўтказилди. 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари марказининг ишчи-ходимлари ўртасида ҳам пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти бўйича уюштирилган мусобақа ҳам ана шулар сирасидан, албатта. 

Ўтказилган беллашувлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди, уларга байрамона кайфият ҳам улашди. Якуний сарҳисобларга кўра, аёллар ўртасидаги биринчиликда омбор мудири Хосият Раҳматуллаева энг кўп очко тўплаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасини банд этди. 

Эркаклар ўртасида кечган мусобақада ҳайдовчилик бўйича амалий машғулот ўргатувчи уста Рустам Кенжаев рақибларига нисбатан анча моҳир мерган эканлигини исботлади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

Аёллар

1. Хосият Раҳмутуллаева (омбор мудири) 

2. Дилафруз Матёқубова (бош ҳисобчи)

3. Мардона Салаева(тиббиёт ходими)

Эркаклар

1. Рустам Кенжаев                                            

2. Оллаёр Қурбонов

3. Умирбек Маткаримов (учаласи ҳам ҳайдовчилик бўйича амалий машғулот ўргатувчи уста)

Мусобақада энг яхши кўрсаткичга эришган ишчи-ходимлар мусобақа ташкилотчиси - Хоразм ВТАСТ маркази томонидан тақдирландилар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг