UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

23 дек 09:07
Янгиликлар

Кураш, От Спорти

Хосила Раҳимова, Лола Аҳмедова ёхуд Чироқчида кураш ва улоқ-кўпкари бўйича беллашувлар ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқимизнинг тўй-сайиллари, байрам шодиёналари кураш ёки улоқ-кўпкарисиз ўтмайди.

Бу анъана бизга олис ўтмишдан бобо мерос. Айнан йигитларнинг зўри, кучлилари, чаққон ва чапдастликлари ҳам тўй-сайиллардаги кураш, кўпкари беллашувларида аниқланган. Бугун ҳам худди шундай бўлди. Алпларнинг зўри кураш майдонида аниқланади.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Ҳайиткул, деб ном олган қир-адирликларида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Ҳосил байрами бўлиб ўтди. Мазкур байрамда  кураш ва улоқ-кўпкари ҳам ташкил этилиб, кучли алплар сараланди.  

Байрам дастури дастлаб, Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраевнинг тумандаги қишлоқ хўжалиги ходимларини, бобо-деҳқонлар ва халқ сайлига йиғилган барча-барчани байрам билан қутлашидан бошланди.

Шундан сўнг курашчи - полвонларнинг беллашишига, чавандозларнинг кўпкарида от чоптиришларига, таниқли санъат усталарининг куй-қўшиқларига бирин кетин навбат берилди.

Кураш баҳсларида мамлакатимизнинг ўнлаб номдор полвонлари  ғолиблик учун майдонда бор маҳоратларини ишга солишди. Туман ҳокимлиги томонидан вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси, Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудири, Бутунжаҳон курашлар олами (UWW) бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Фарҳод Жуманов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига кураш баҳсларини баҳолаб бориш, бошқариш ишониб топширилган эди.

Ишонч оқланди, тайинланган ҳакамлар полвонларнинг ҳар бир чиқишини муносиб баҳолаб боришди. Рақибини “ҳалол” енган Сарвар, Фазлиддин, Аброр каби номдор полвонлар белгиланган пул мукофоти ва турли қимматбаҳо совринларга эга бўлаверишди. Миллий курашнинг кўп сонли ашаддий мухлислари эса полвонларни олқишлашдан чармади.    

Улоқ-кўпкарида ҳам худди шундай бўлди. Ҳатто, қўшни вилоятлардан келган чавандозлар билан тўлиб тошган кўпкари майдонида отлар дупуридан куч олган алплар ўртага ташланган улоқни якка айириб, қиймати қиммат бўлган совринларни қўлга киритишди.

Вилоят улоқ-кўпкари федерацияси раиси, таниқли чавандоз Илҳом Чоршанбиев ва унинг ёрдамчи ҳакамлари томонидан отлар ва йигитларнинг кучлилари шу тариқа аниқлаб борилди.

Шу куни байрамга келган одамлар миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз  акс этган саҳна кўринишлари, миллий спорт турларимиз бўйича мусобақаларни томоша қилиб, шодумон кайфиятда манзил-маконларига қайтишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг