UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

02 фев 13:01
Янгиликлар

Стол тенниси

Хотин-қизлар ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Теглар :  стол тенниси
Жорий йилнинг биринчи февраль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани 1 — сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида стол теннис ва кураш спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Ўзбекистон кураш ассоциацияси ҳамда Учтепа тумани 1 — сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил қилинган мусобақалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббусининг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш бўйича Учтепа тумани маҳаллаларида яшовчи хотин-қизлар ўртасида стол тенниси ва кураш спорт турлари бўйича ўтказилди. 

 Жами 50 га яқин иштирокчи қатнашган ушбу мусобақа хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт турларига бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилди.Турнир давомида учтепалик хотин-қизлар яхшигина стол теннисчиси эканликларини намойиш этишди.


Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор спортчилар Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Ўзбекистон кураш ассоциацияси ҳамда Учтепа тумани 1 — сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

1- ўрин: Г. Абдулахатова,

2- ўрин: Н. Эгамберганова,

3- ўрин: Г. Мамурбекова,

3- ўрин: Н. Хабибулаева.

“Бугунги мусобақа яхши тарзда ташкил қилинди. Бунинг учун Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Ўзбекистон кураш ассоциацияси ҳамда Учтепа тумани 1 — сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабига миннатдорчилик билдираман. Стол тенниси соғлом турмуш тарзи учун жуда фойдали деб ўйлайман. Бундай мусобақалар чекка қишлоқ ва туманларда ҳам ташкил қилиниши истаб қолган бўлардим”- деб фикрини якунлади мусобақа ғолибаси.

"Бугунги мусобақамиз муҳтарам президентимизнинг илгари сурган бешта муҳим ташаббусининг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Мақсадимиз — аёлларни янада спортга жалб қилиш ва уларни соғлом турмуш тарзига тадбиқ қилиш. Стол тенниси билан шуғулланган одам доимий равишда соғлом бўлади. Сабаби стол тенниси билан шуғулланган одамнинг тана аъзоларининг барча соҳалари ишлайди. Бугунги мусобақаларни узлуксиз тарзда ўтказиб боришимиз керак, чунки уйда ўтирган аёллар ҳам спорт билан банд бўлиш имконини яратган бўламиз. Аёлларни спорт билан, соғлом турмуш билан қанча кўп жалб қилсак, бу бизни, юртимизни келажаги учун фойда. Чунки она соғлом бўлганидан сўнг, ўз навбатида фарзанд ҳам соғлом бўлади. Соғлом авлод эса давлатни келажагидир”-деди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова.

Ўзбекистон стол теннис федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг