UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0

23 май 08:23
Янгиликлар

Тадбирлар, Шахмат, Стол тенниси

“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб фахрийлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси юртимизда аҳолининг турли қатламларини спортга жалб этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

Спортни янада оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида мусобақалар мактабгача таълим муассаларидан бошланиб, фахрийлар ўртасидаги турнирлар билан давом этттирилмоқда.

Кеча ана шундай тадбирлардан бири шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида фахрийлар ўртасида ташкил қилинди. Шахмат, шашка ва стол тенниси каби спорт турлари бўйича “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб ташкил этилган ўзига ҳос мусобақада 100 нафарга яқин фахрий спортчи ўзаро беллашдилар.

Қизғин ва дўстона руҳда ўтган баҳсларда кучли учликка кира олган фахрийларга Миллий олимпия қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу тадбир иштирокчи спортчиларга олам-олам завқ бағишлади.

Эътиборингизга беллашувларда совриндор бўлган спортчилар рўйхатини тақдим этамиз:

Стол тенниси:

1-ўрин: Д.Муродходжаев
2-ўрин: И.Абдумуталов
3-ўрин: А.Сематин

Шашка:

1-ўрин: А.Тоштемиров
2-ўрин: Х.Азизов
3-ўрин: А.Бутузов

Аёллар:

1-ўрин: О.Аҳмедова
2-ўрин: С.Абдулина
3-ўрин: Г.Ҳолматова

Шахмат:

1-ўрин: Л.Ким
2-ўрин: В.Егин
3-ўрин: В.Василенко

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг