UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

20 ноя 21:09
Янгиликлар

Каратэ

Хушхабар: Ўзбекистонлик каратэчи тарихда илк бор WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Теглар :  Каратэ
Хабарингиз бор, шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дунёнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқишди. Ушбу жаҳон чемпионатига Ўткам Бекпўлатов бошчилигида 15 нафар каратэчимиз жўнаб кетишган эди.

Бироз аввал эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифасида финал жанги ўтказилди. Унда каратэ WКF бўйича миллий терма жамоамиз аъзоси, спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиси Достонбек Отаболаев АҚШ вакили Томас Скотт устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий ОЛТИН МЕДАЛЬни тақдим этди.

Айни дақиқаларда жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи жанглари давом этмоқда ва ҳозирда вакилларимиз яна 4та бронза медалини қўлга киритиш имкониятига эгалар.

Эслатиб ўтамиз, каратэ WКF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 23 ноябрь куни тунда юртимизга қайтиб келишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг