UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

17 апр 15:26
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Яна икки нафар сузувчимиз Токио-2020 нормативини бажарди

Теглар :  Сузиш
Пойтахтимизда ўтказилаётган сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати хушхабарлар билан давом этмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида икки нафар вакилимиз Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди.

100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича кечган саралаш баҳслари юртдошларимиз учун омадли якунланди. Мазкур йўналишда Одилбек Юсупбаев ҳамда Элдор Усмонов Олимпиада нормативини бажарган бўлса, Ойбек Хўжаев саралаш талабига мос натижа қайд этди.

Мазкур йўналишда Олимпия нормативи 51.96 сонияни ташкил этади. Бу борада Юсупбаев 51.71 сония, Усмонов эса 51.83 сония натижа қайд этишди. 53.44 сония натижа қайд этган Ойбек Хўжаевнинг натижаси саралаш талабига мос кўрсаткич сифатида белгиланган.

Мусобақа доирасида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ушбу турнир орқали Токио-2020 Олимпиадаси нормативини бажарган сузувчиларимиз билан кўришди. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Алексей Тарасенко 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Олимпиада нормативини бажариб, Токио-2020 Олимпия ўйинлари сари катта қадам ташлаган эди. МОҚ раисининг бу сафарги ташрифи аввалгиларидан фарқли равишда спортчиларимиз билан ўтказилган мулоқот билан фарқ қилди.

Рустам Шоабдураҳмонов Алексей Тарасенко ва бошқа спортчиларимиз билан суҳбатлашар экан, уларга халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётгани учун ўз ташаккурларини билдириб ўтди. Шунингдек, Олимпиада нормативини бажаргани билан сузувчиларимизни табриклади. МОҚ раҳбари суҳбат давомида Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани, МОҚ ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

Шу тариқа Токио-2020 Олимпиадаси нормативини бажарган сузувчиларимиз сони 5 нафарга етди (Хуршид Турсунов, Владислав Мустафин, Алексей Тарасенко, Одилбек Юсупбаев, Элдор Усмонов) Таққослаш учун, Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз шарафини 2 нафар сузувчимиз ҳимоя қилган эди.

Мусобақа бугун якунига етади. Эслатиб ўтамиз, унда Афғонистон, Туркманистон ва Ҳиндистондан келган сузувчилар ҳам баҳс олиб боришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг