UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

18 ноя 09:26
Янгиликлар

Тадбирлар

«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш!» ғояси остидаги тарғибот тадбирлари Қаршида ҳам ташкил этилди

Теглар :  ҚаршиҚашқадарё
Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳам «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш!» ғояси асосида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бу борада айниқса, турли спорт мусобақалари ҳамда спортчиларнинг чиқишлари тарғибот тадбирларининг ўзига хос безаги бўлмоқда.

Жумладан, тумандаги Маданият маркази, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда маҳаллаларда ўтказилган тарғибот тадбирлари халқимизнинг кайфиятини янада кўтарди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи в.в.б. Зафаржон Мамадалиев ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.

Тадбирда спортнинг стол тенниси, дзюдо, бокс, волейбол, шахмат, таэквондо ва миллий спорт ўйинларидан тош кўтариш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Шунингдек, раҳбарлар спорт мактабида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишиб, бу ердаги тўгараклар фаолиятини кўздан кечиришди.

Юқори савияда ташкил этилган мусобақалар сўнгида ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг