UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

28 дек 21:21
Янгиликлар

Шахмат

Ярим очко Абдусатторовни кучли учликдан маҳрум қилди. Рапид йўналишида ўзбекистонлик шахматчилар қайд этган натижалар билан танишинг

ФИДЕ Жаҳон чемпионатида рапид баҳслари якунланди.

Эркаклар ўртасида ташкил этилган беллашувлар 13 партиядан иборат бўлди.

Баҳслар якунида норвегиялик амалдаги чемпион Магнус Карлсен 10 очко билан ғолиб бўлди ва ушбу йўналишда беш карра чемпионга айланди. Иккинчи ўрин эса словениялик Владимир Федосеевга (9,5 очко) насиб этди. 9 очко жамғарган Ю Янг Йи қўшимча баллар ҳисобига учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоасидан 20 нафар шахматчи ушбу баҳсларда иштирок этди.

Энг яхши натижамиз эса етакчи вакилимиз Нодирбек Абдусатторовга тегишли бўлди. У 13 та имкониятдан 9 очко жамғарди. Афсуски, сўнгги баҳдаги дуранг Нодирбекни кучли учликдан маҳрум қилди. Абдусатторов рапид баҳсларини 11-ўринда якунлади.

Тўрт нафар шахматчимиз (Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов) мусобақани 8 очко билан якунлади. Сўнгги партияда ўзаро рўбарў келган Воҳидов ва Синдаров турнирни 30 ва 38-ўринларда якунлади. Охирги раундда ғалаба қозонган Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов эса 41 ва 44-ўринларни банд этди.

Халқаро мастер Ортиқ Ниғматов мундиалнинг рапид йўналишида 13 та имкониятдан 7,5 очко жамғарди ва 61-ўринни эгаллади.

Муҳаммадали Абдураҳмонов 6,5 очко билан 97-ўринни банд этди. Муҳаммадзоҳид Суяров ҳамда Акмал Файзуллаев 6 очко, Абдималик Абдисалимов ва Ҳумоюн Бегмуратов 5,5 очко, қолган шахматчиларимиз эса бундан пастроқ натижани қайд этди.

Эртага чемпионатнинг блиц йўналишидан ўрин олган ўйинлар старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг