UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

04 июн 19:55
Янгиликлар

Болалар спорти

“Яшил” ҳудудларга спорт қайтмоқда

Мамлакатимиз “Яшил” ҳудудларидаги спорт секциялари фаолияти карантин қоидалари асосида йўлга қўйилмоқда.

Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан “яшил” ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Жорий йил 4 июндан бошлаб Тошкент вилоятининг “яшил” ҳудудлар тоифасига кирувчи Олмалиқ шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида карантиндан сўнг илк бор айрим спорт секциялари ўз фаолиятини бошлади.

Олмалиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби шаҳар санитария ва эпидемиология марказининг рухсати асосида ҳамда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда (муассасага киришда, тана ҳароратини ўлчовчи пирометр воситаси орқали текширувдан ўтгач, машғулотларда қатнашишга рухсат этилмоқда) фаолиятини бошлади ва кун давомида спорт зали дезинфекция қилиб турилмоқда.

Республика бўйлаб “яшил” ҳудудларда қайтадан фаолиятини бошлаётган спорт секциялари мутасаддиларига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 645-сонли буйруғида кўрсатиб ўтилган талабларга асосан, санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, машғулотлар ўтказиш бўйича керакли тавсиялар берилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг