UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0

23 фев 08:05
Янгиликлар

Кураш

Яшнободдаги 1-БЎСМда ҳакамлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Ортда қолган 2020 йилги мақсад-вазифаларини муваффақиятли якунлаган Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциацияси пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 1-сонли БЎСМда бўлиб ўтадиган жорий йилги илк мусобақа - 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда катталар ўртасидаги бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионат олдидан кеча 22 февраль куни  режага мувофиқ, ҳакамлар учун ассоциация бош котиби Носир Азизов ва бошқа тегишли мутахассислар иштирокидаги ўқув-амалий семинар ўтказилди.

- Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад – бел олиш ва уч кураш бўйича ҳакамларнинг билим ва тажрибасини бойтиб бориш, қайта синовдан ўтказиш, - дейди ассоциация бош котиб Носир Азизов. - Мусобақаларда иштирок этиш учун спортчи ойлаб, йиллаб тайёргарлик кўради, яхши орзу-умидлар билан, бор маҳоратини ишга солиб кураш тушади, шундай пайтда ҳакамларимизни хато ва камчиликларга йўл қўймаслиги зарур ва шарт. Шундай экан ҳалоллик билан, адолат билан, билим ва тажрибага таяниб ҳакамлик қилиши учун ҳар бир мусобақа олдидан ва кейин бу каби семинарлар ташкил этиб борамиз. Бундан ташкари шу йил май ойида Фарғонада ўтиши режалаштирилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ҳакамларимизни иштирок этишлари учун босқичма-босқич тайёрлаб бориш ва халқаро даражадаги ҳакамлик сертификатларига эга бўлишини таъминлашдан иборат бўлади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг