UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

16 мар 07:21
Янгиликлар

Тадбирлар

Йиғилишда хорижлик мутахассислар билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

Теглар :  Осиё ўйинлари
Маълумки, юртимизда спортнинг Олимпия турларини ривожлантиришда дунёнинг етакчи мамлакатларидаги малакали мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келинади.

Бу эса ўз самарасини бериб, Ватанимиз спортчилари халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб келишмоқда.

Жорий йил ўзбек спорти учун анча масъулиятли йил, десак хато қилмаймиз. Зеро, 2022-йилда юртимиз атлетлари ХIХ ёзги Осиё ўйинлари ва яна бир қатор йирик комплекс мусобақаларда иштирок этишади. Уларда муносиб қатнашиш ҳамда Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш мақсадида спорт федерация ва ассоциациялари аллақачон тайёргарликни бошлаб юборишган.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигида йиғилиш ўтказилди. Уни Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шахрулло Маҳмудов олиб борди. Йиғилишда вазир маслаҳатчиси Авазжон Каримов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раисининг ўринбосари, Ўзбекистон таеквондо ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Таъкидлаш керак, 2021-йилда юртимизда Олимпия спорт турлари бўйича 14 нафар хорижлик мутахассис фаолият олиб боришган. Йиғилишда улар билан 2022-йилда ҳам ҳамкорликни давом эттириш ёки бекор қилиш, шунингдек жорий йилдан терма жамоаларимизга таклиф этилаётган мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда федерация ва ассоциацияларнинг масъул ходимлари Комиссия аъзолари олдида ўз номзодларини ҳимоя қилишди. Билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида ўтган йили юртимизда фаолият олиб борган мутахассисларнинг барчаси билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилинди. Шунингдек, 2022-йилда улар сафига яна 17 нафар хорижлик юқори малакага эга мутахассислар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.

Хорижлик мутахассислар олдига қўйилаётган энг асосий талаблардан бири, нафақат комплекс мусобақаларда юқори натижа қайд этиб, Ўзбекистон номини улуғлаш, балки мамлакатимизда улар фаолият олиб борадиган спорт турини қуйи бўғиндан ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш ҳамда ёш, иқтидорли тренерларни тарбиялашдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг