UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

25 сен 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Йил жанги"га даъвогар тўқнашув! Адесанья - Коста. Икки енгилмас, турли услуб, икки хил характерли жангчилар + ПРЕВЬЮ

Бизнинг вақт билан якшанба тонгида Абу-Дабининг "Жанглар ороли"да ойнинг энг кутилган UFC кечаси бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жангида ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья даъвогар Пауло Костага қарши октагонга кўтарилади. Ҳар икки жангчининг биргаликдаги умумий ғалабалари 32 тани ташкил қилади, шундан 25 таси муддатидан аввал якунлаган. Мағлубият эса ҳар иккисида ҳам 0. Адесаньянинг ақлий салоҳияти кўплаб жангчиларникидан устун. Коста эса рақибларини битта зарба билан «ухлатиб» қўядиган кучга эга.

Адесанья рекорд тезликда UFC камарини қўлга киритган. Исраэль вазнни жуда тез «тозалаш»га эришган.

Исраэль Адесанья узоқ вақт давомида кикбоксинг спорт турида кучлилар қаторида турган. Унинг бу спортдаги кўрсаткичи 75-4ни ташкил қилган, лекин асосий мақсади – чемпионликка эриша олмаган. Кикбоксингдаги UFC ҳисобланмиш “Glory”да тўртта жанг ўтказиб, иккитадан ғалаба ва мағлубият қайд этган. Қизиғи, барча жанглар ғолиби ҳакамлар қарорига кўра аниқлаган, хусусан имкониятни бой бериб қўйган чемпионлик жанги ҳам.

Асли нигериялик бўлган ММА юлдузи “Glory”да фаолият олиб бораётган вақтида ММА жангларида ҳам иштирок этган ва ўша вақтда унинг рекорди 9-0 эди. 2017 йилда Исраэль иккита рақибини мағлуб этди ва ММАнинг энг кучли промоушени - UFC билан шартнома имзолади. UFC'даги дастлабки жангида нокаут билан ғалаба қозонади. Шундан сўнг яна тўртта жангда ғолиб бўлган Исраэль ўрта вазнда ҳақиқий шовқин кўтаради. 2019 йилнинг 5 октябрь куни эса ўша вақтдаги UFC чемпиони Роберт Уиттакерга қарши октагонга кўтарилди. Бу жангда Исраэль Адесанья кутилмаганда саккиз ярим дақиқа ичида рақибини янчиб ташлади.

Исраэль Адесанья қайси жиҳатлари билан рақибларидан кучли?

IQ. Исраэль тактик жиҳатдан жуда кучли, у жанг вақтида услубни тез ўзгартиради ва рақибларини чалғитади.

Зарба техникаси. Адесанья оёқда ва қўлда бир хил кучли зарба беради. Унинг узун оёқлари рақибни олдига яқинлаштирмайди. Шунингдек, у аниқ жойни пойламайди. Қаерга келиб қолса, ўша ерга зарба йўллайди.

Октагонда ҳукмронлик. Исраэль Адесанья ким билан жанг қилишидан қатъий назар октагонни тўлиқ эгаллайди. У қироллардек ҳаракат қилади.

Коста UFC'га рақибидан кечроқ келди ва секинлик билан очилди. Лекин Пауло қисқа фурсатда мухлисларнинг ёқимтойига айланди.

Коста Исраэль каби 2017 йилда UFC билан шартнома имзолади. Унинг ҳам UFC'га келгунга қадар рекорди 9-0 эди. 2017 йилнинг мартида илк рақибини нокаут қилди, кейингиларини июнь ва ноябрь ойида мағлуб этди. Барча жангда нокаут! 2018 йилнинг июнь ойида эса фаолиятида бироз тўхташ бўлди. Чунки USADA Костани тақиқланган модда қабул қилганликда айблади. Лекин доимгидек спортчи бу хабарларни инкор этди. 

Бразилиялик жангчи 84 кг вазнда октагонга кўтарилади, лекин оддий ҳаётдаги вазни доимий равишда 100 кгдан оғир бўлади. У илк бор 2019 йилнинг август ойида тўлиқ жанг ўтказди. Йоэль Ромерога қарши жангда ҳакамларнинг қарори билан ғолибликни қўлга киритди. Қизиғи, вазн ўлчаш маросимида Коста 84 кг вазн кўрсатган, эртаси куни бўлиб ўтган жангга эса Пауло 97 кг вазнда чиққан. У бир кун ичида 13 кг вазн олган.

Пауло Коста қайси жиҳатлари билан рақибларидан кучли?

Зарба: Унинг асосий кучи — даҳшатли зарбаларида. Битта аниқ зарба учрашув тақдирини ҳал қилади. Уни боксдаги Деонтей Уайлдер билан қиёслаш мумкин. Чунки ҳар иккиси ҳам битта аниқ зарба билан учрашув тақдирини ҳал қилади.

Агрессия: У доим рақиблари томон боради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қочмайди ва рақиблари устига бостириб боради.

Ўрта вазн учун йириклиги: Аввалроқ таъкидланганидек, Коста вазн ўлчаш маросимидан сўнг жуда тез вазн тўплайди ва гавда жиҳатдан рақибларидан анча катта кўринади.

Жангнинг қизиқ бўлишга асосий сабаб: Ҳар иккиси ҳам бир-биридан нафратланади!

Икки хил услубдаги жангчиларининг ўзаро алоқари жуда ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Ҳар иккиси ҳам тил бойликларидан фойдаланган ҳолда бир-бири томон «тош» отишни ёқтиради.


Улар ўртасида кечган суҳбатдан:

- Коста: «Ҳой қилтириқ чемпион, бугун сени ғалаба қозонишингни истайман. Чунки сен ютадиган бўлсанг, навбатдаги рақибинг мен бўламан. Кейин эса мен сени ўлдираман».

- Адесанья: “У жангларни сотади. У арзон фоҳиша. Мен унга қарши чиқаман ва Коста «ўйнаш»га айланади”.

Ҳозир ёзиб қолдирилган «меҳрли» фикрлар энг оддийси ҳисобланади. Шу ҳафтада ҳар икки жангчи ҳам меҳмонхонада учрашиб қолишди, бироқ барчасига яхшилик билан якун ясалди. Чунки ҳар иккиси ҳам кучини UFC 253 кечасида кўрсатишларини маълум қилишди. Шундай экан 27 октябрь куни UFC'да навбатдаги қизиқарли жанглардан бири бўлиши аниқ.

sports.ru сайти асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 сен 09:48:38
CHELSEA2211
Maqolaga gap yöq...
   
25 сен 23:16:42
Ahmedov
Kosta omad
   
25 сен 12:05:07
Mironsho Jabborov
Just waiting for20/0
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг