UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

03 мар 11:13
Янгиликлар

Тадбирлар

Ёдгор Саъдиев, Тўлаган Исоқов ва яна бир гуруҳ фахрийларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Теглар :  Ёдгор Саъдиев
Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши фаолияти давомида узоқ йиллар мамлакатимиз спортини ривожлантириш йўлида хизмат қилган фидойиларимизга эҳтиром кўрсатиб келмоқда.

Кеча ҳам умрининг катта қисмини спортимизнинг бугунги даражасига чиқишида ўз ҳиссаларини қўшган бир гуруҳ фидойиларимизга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди. Ушбу тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва бир гуруҳ фахрийларимиз иштирок этишди.

Тадбирни Ойбек Касимов очиб берар экан, иштирокчиларга ўзининг илиқ тилакларини билдирди.

“Авваламбор, Сизларни яна бир бор Қўмитамизда кўриб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Сизлар бизнинг устозимизсиз. Бир неча йил аввал Сизлар мамлакатимизда бошлаб берган Олимпия ҳаракатини бугун биз давом эттирмоқдамиз. Сизларнинг юртимиз спорти ривожига қўшган ҳиссангиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оз. Баҳодир ака бошчилигидаги фахрийлар кенгаши жамоаси сўнгги даврда анча фаол ишламоқда. Биз улар билан ёнма-ён туриб, барча ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз”, – деди Ойбек Касимов.

Сўнг Баҳодир Махситов бугун кўкрак нишони билан тақдирланган фахрийлар фаолияти ҳақида қисқа гапириб ўтди. Шундан кейин турли даврларда ўзбек спорти ривожи йўлида хизмат қилган Саидмухтор Саидқосимов, Ёдгор Саъдиев, Тўлаган Исоқов, Шуҳрат Деҳқонов каби фидойиларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбирда тақдирланган меҳмонлар ва иштирокчилар давлатимиз томонидан бугунги кунда спортга қаратилаётган эътибор, фахрийларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида алоҳида гапириб ўтишди. Ўзлари фаолият олиб борган давр, яқин ўтмишдаги ёрқин хотиралар билан ўртоқлашиб, дилдан суҳбат қуришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг