UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0

23 апр 16:24
Янгиликлар

От Спорти

Ёш чавандозларимиз Осиёда учинчи(ми?)

Якшанба куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида чавандозлик бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари якунига етди.

Унда қитъамизнинг ўндан ортиқ давлатидан келган чавандозларимиз тулпорлар билан боғлиқ қадимий миллий ўйинлар, яъни улоқ-кўпкари, от устида кураш, танга илув ва от устида камондан отиш бўйича ўзаро мусобақалашди. Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини мураббий Шерали Бекқулов бошчилигидаги 14 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Кўпкари баҳсларида вакилларимиз гуруҳ босқичида мезбон Қозоғистон терма жамоасига ютқазиб қўйди ва 2-ўринни эгаллади. Мусобақа низомига кўра гуруҳ ғолиблари чемпионлик учун курашса, 2-ўрин соҳиблари бронза медали учун баҳслашарди. 

Шу тариқа ўзбекистонлик чавандозлар бронза медали учун нариги гуруҳда 2-ўринни эгаллаган Хитой терма жамоаси билан куч синашди ва ишончли ғалабага эришди. Ушбу йўналишда олтин медаль кутилганидек Қозоғистон терма жамоасига насиб этди, мўғулистонлик чавандозлар эса кумуш медални қўлга киритди.

Осиё чемпионатининг от устида кураш йўналишида ўтказилган баҳслар ҳам муросасиз кечди. Унда ҳамюртларимиз ҳам иккита кумуш медалга сазовор бўлди. Жумладан, 70 кг.гача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Мирзоҳид Солиев ҳал қилувчи беллашувда мезбон спортчи Нормаганбет Имонғозулига имкониятни бой берган бўлса, яна бир вакилимиз Суннатилла Қувондиқов 80 кг.гача бўлган полвонлар ўртасидаги баҳсларда қозоғистонлик Оғабек Габитдан енгилди ва у ҳам кумуш медаль билан тақдирланди. Умумжамоа ҳисобида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Бугун эрта тонгда спортчиларимиз Тошкент автовокзалида тантанали кутиб олинди.

- Дунёнинг ўндан ортиқ мамлакати спортчилари орасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган сиздек спортчиларимиз билан фахрланамиз. Умид қиламизки, халқаро майдонларда ҳар томонлама тобланган ёшларимиз жорий йил Туркиянинг Истамбул шаҳри мезбонлик қиладиган дунё кўчманчилар ўйинларида ҳам муносиб иштирок этишади. Бу йўлда сизларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз, - деди Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси раиси Баҳром Ғофуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг