UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

19 апр 16:00
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ёш мерганлар Андижон шаҳрида йиғилишди

Теглар :  Ўқ отиш
Спортнинг техник ва амалий турларига мамлакатимиз ёшларини қизиқтириш, айниқса олимпия оиласига кирувчи спорт турлари бўйича энг иқтидорли, умидли ёшларни аниқлаб Осиё чемпионатлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари сингари нуфузли турнирларга йўналтириш мақсадида Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ҳам йиллик спорт тадбирлари тақвими ишлаб чиқилган.

Андижонда пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича бошланган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақалари ҳам оммавий спорт тарғиботи тадбирлари сирасига киради. Мусобақаларнинг очилиш маросимида спорт турининг ёшлар саломатлигида, маънавий-маърифий дунёқарашининг, интелектуал салоҳиятининг ўсишида катта ўрин тутиши ҳақида сўз борди.

-Олдимиздага асосий мақсад Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги III-ёзги Олимпиада ўйинлари ва Индонезиянинг Джакарта ва Плембанг шаҳарларида ўтадиган XVIII- ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида муносиб иштирок этадиган спортчиларни саралаб олиш ҳамда уларни муносиб тайёргарлик олиб боришлари учун тайёргарлик кўришдан иборат, -дейди Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Шарифжон Мўминжонов.


Республика техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамда Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақада 100 дан ортиқ ёш спортчилар Ўзбекистон кубогининг иккинчи босқичи ғолиблиги учун мерганлик салоҳиятларини намойиш этишмоқда.

Бугун қизлар ўртасида пневматик милтиқдан 10 метрлик масофадаги нишонга ўқ узиш бўйича ВП6 машқлари бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.  


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг