UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

04 сен 11:51
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ёш қиличбозимиз Таиланддаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади

Теглар :  Қиличбозлик
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё кадет цикли мусобақасининг навбатдаги баҳслари ниҳоясига етди.

Унда ўзбекистонлик ёш қиличбозлар сабля йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда қитъамизнинг 9 мамлакатидан 56 нафар спортчи қатнашди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жалолиддин Душамбоев, Шерзод Мамутов, Бобур Расулов ва Бекзод Олимжоновлар иштирок этишди. Қувонарлиси, Жалолиддин Душамбоев мусобақа давомида икки нафар сингапурлик, шунингдек, Гонконг вакилини мағлуб этиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда эса иорданиялик Абдалла Алталани 15:9 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди. 

Баҳсларда иштирок этган бошқа бир спортчимиз Шерзод Мамутов эса Иордания, Гонконг каби мамлакат вакилларини мағлуб этиб, ярим финалгача етиб борди. Финал остонасида кечган баҳсда эса иорданиялик Абдалла Алталага мағлуб бўлди ва бронза медали билан кифояланди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Осиёнинг 7 мамлакатидан 40 нафарга яқин спортчи ўз омадини синаб кўрди. Ўзбекистон шарафини Зайнаб Дайибекова, Гулбону Есемуратова, Севила Худойбергановалар ҳимоя қилишди.

Зайнаб Дайибекова турнир доирасида Япониянинг уч нафар спортчисини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Финалда эса гонконглик Ман Ларе Леунгга мағлуб бўлди ва якунда кумуш медаль соҳибасига айланди. Гулбону Есемуратова эса Таиланднинг икки спортчисини мағлуб этди ва ярим финалга чиқди. Ярим финалда эса гонконглик Ман Ларе Леунгга ютқазиб, бронза медалини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг