UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

02 дек 20:12
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ёш қиличбозлар Қарши шаҳрида рапира йўналишида беллашдилар

Теглар :  Қиличбозлик
29-30 ноябрь кунлари Каршида қиличбозлик бўйича 2006-2011йилларда туғилган йигитлар ва қизлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишланган очиқ турнир бўлиб ўтди.

Мазкур турнирнинг биринчилиги учун Қашқадарё ҳамда Хоразм вилояти қиличбозлари ўзаро баҳс олиб боришди. Яккалик ҳамда жамоавий баҳслар якуний натижаларига кўра қуйидаги спортчилар ушбу Очиқ турнир совринларига эга бўлдилар:

Қизлар ўртасида яккалик биринчилиги учун олиб борилган беллашувларда Карши шаҳридан Татьяна Кличева шоҳсупанинг юқори поғонасини эгаллаб, биринчи ўринни қўлга киритди. 2-ўринни эса Хивалик (Хоразм вилояти) О.Рузметова эгаллади. Мусобақанинг 3-ўрни Қарши шаҳридан Камила Аллабердиева ва Хоразм вилояти спортчиси А.Ражаббаеваларга насиб этди.

Ўғил болалар ўртасида қизғин кечган яккалик курашида Хивалик қиличбоз А.Зарипбоев ғолибликни қўлга киритиб, мазкур турнирнинг биринчи ўрнига лойиқ деб топилди. 2-ўринни Қарши шаҳридан, Хусан Маруфжлонов эгаллади. 3-ўрин эса, Қашқадарёлик рапиристлар Роман Джураев ҳамда Самандар Хайдаровларга насиб қилди.

Ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида қиличбозликнинг рапира йўналишида ўтказилган жамоавий баҳслар якунига кўра Қарши шаҳри спортчилари 1- ўринни қўлга киритишди.

1-ўрин — Қарши ш.

2-ўрин — Хива ш.

Айтиш керакки, мазкур мусобақа ўзининг аҳамиятлилиги билан ёшлар ўртасида қиличбозликни янада оммалаштириш, келажак авлдод саломатлигини мустаҳкамлаш, кичик ёшдаги спортчиларнинг қиличбозлик бўйича спорт маҳоратларини ошириш, мамлакатимиз минтақалари ўртасида ўзаро дўстлик ва спорт муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда мураббийларнинг тажриба алмашинувини самарали амалга ошириш каби мақсадларга хизмат қилади. 

ЎҚФ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг