UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 дек 07:46
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ёш қиличбозларимиз Россиядаги турнирнинг жамоавий баҳсларида ғолиб бўлишди

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси аъзолари 4 карра Олимпия ўйинлари чемпиони С.Поздняков соврини учун ўтказилган Россия Очиқ чемпионатида муваффақиятли тарзда иштирок этди.

Мусобақада 28 та жамоа (Россиядан 26 та, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари) иштирок этди. Сабля бўйича яккалик баҳсларида Шерзод Мамутов бронза медалига сазовор бўлди. Жамоавий беллашувларда эса йигитларимиз олтин медалга эга чиқишди. 

Ўсмирларимиз 1/8 финалдан ўз иштирокларини бошлашди. Ушбу босқичда Новосибирскнинг «Виктория» жамоаси 45:26 ҳисобида мағлуб этилди. Чорак финалда эса «Санкт-Петербург» жамоаси 33:45 ҳисобида мағлубиятини тан олди. 

Ярим финалда Новосибирскнинг «Спартак» жамоасидан 45:31 ҳисобида устун келган йигитларимиз ҳал қилувчи беллашувда Москванинг ЦСКА клуби қиличбозларига қарши кураш олиб боришди. Қизғин кечган баҳсда вакилларимиз 45:41 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айландилар.

Маълумот учун, мусобақада юртимиз шарафини Жалолиддин Душамбоев, Пазилбек Генжебаев, Шерзод Мамутов, Бобур Расулов ҳимоя қилди. Қизларимиз эса битта ғалаба ва битта мағлубият билан мусобақани якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг