UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

09 фев 10:13
Янгиликлар

Болалар спорти

Ёш спортчиларга 1 миллиард сўмга яқин спорт анжомлари ажратилди

Спортнинг оммавийлигини таъминлаш, ёшларни спортга янада кўпроқ жалб қилиш ва барча ҳудудларда спортсевар ўғил-қизлар учун етарлича шароитлар яратиш, давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Республика жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан ушбу йўналишда бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, чекка ҳудудларда, асосан қишлоқ жойларда қурилиб эртамиз эгалари ихтиёрига топширилаётган спорт иншоотлари, уларда яратилаётган қулай шароитлар туфайли спортчи ёшлар сони тобора ошиб бормоқда.

Бу борадаги ижобий ишларни Тошкент вилоятида ҳам кузатиш мумкин. Биргина жорий йилнинг январь ойида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг вилоят бўлими томонидан Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 50 турдаги спорт жиҳозлари тарқатилди.

- Шуниси эътиборлики, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан узоқ ҳудудларда жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг тарбияланувчилари учун спорт жиҳозлари, жумладан татамилар, футбол, баскетбол, волейбол коптоклари, шунингдек бадиий гимнастикачи қизлар ва боксчи ёшларга 1 миллиард сўмга яқин спорт буюмлари етказиб берилди, - дейди биз билан суҳбатда Тошкент вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Дониёр Рисқибоев.

Шуни таъкидлаш керак, тарқатилаётган спорт анжомларининг деярли барчаси маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг