UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

27 окт 17:34
Янгиликлар

Стол тенниси

Ёш стол тенниси усталари Қўшкўпирда жам бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги 8-сон умумтаълим мактабининг спорт залида стол тенниси бўйича “Туман ҳокими соврини” учун Очиқ биринчилик ўтказилди.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда туман бўлими, шунингдек, Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар иштирок этишди. 

Жами 112 нафар иштирокчи қатнашган ушбу мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўғил ва қизларни спорт турларига бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилди. 

Мусобақанинг кичик ёшли иштирокчилар баҳсида урганчлик Диёра Қадамбоева қизлар, хивалик Тоҳиржон Жуманиёзов ўғил болалар орасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 

Ушбу ёш тоифасида Жавҳар Саидов, Динора Маримбоева (иккаласи Урганч шаҳри) мос равишда иккинчи ўринни, Сухроб Самандаров (Урганч тумани), Фозилжон Нурметов (Боғот тумани), Кумуш Раҳимберганова, Асалой Маримова (иккаласи Урганч шаҳри) учинчи ўринни эгаллашди.

Катта ёшли қатнашчилар беллашувида Дилдора Шомуратова (Хива шаҳри) ва Комронбек Маримов (Урганч шаҳри) зафар қучди. Шунингдек, Бобур Сатторов (Хива шаҳри), Шаҳбоз Қурбонбоев (Қўшкўпир тумани), Оғабек Сапабоев (Ҳазорасп тумани), Фотима Матризаева (Урганч шаҳри), Зебинисо Қосимова (Урганч шаҳри) ва Севинчой Искандарова (Қўшкўпир тумани) совриндорлар сафидан жой олишди.

- Биринчилигимизни умумтаълим мактабида ўтказишимиз ўзига хос маъно касб этади, - дейди мусобақа бош ҳаками Замира Сапаева. – Ваҳоланки, ушбу таълим масканида таҳсил олаётган ўқувчилар мусобақани бевосита томоша қилиб, спортнинг соғликлари учун афзаликларини кўнгилдан ҳис қилишларида, бунинг баробарида, унга ошно тутинишлари йўлида амалий ёрдам кўрсатишга  қаратилган. Ишончим комилки, кўзлаган ниятимизга эришдик. Ўз навбатида ёш спортчиларимизга қувончли лаҳзаларни туҳфа этганимиздан жуда хурсандмиз.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор спортчилар Қўшкўпир тумани ҳокимлиги томонидан диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг