UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

20 мар 16:41
Янгиликлар

Болалар спорти, Сув спорти турлари

Ёшларга Наврўз туҳфаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманига қилган ташрифи давомида мазкур ҳудудда янги усти ёпиқ сув ҳавзаси барпо этиш таклифини билдирган эди.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида, аниқроғи 20 март куни Мирзо Улуғбек туманидаги “Катта Қорасув” маҳалласи ҳудудида янги ёпиқ турдаги бассейн фойдаланишга топширилди.

Yopiq-suv-havzasi (4).jpg

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига барпо этилган объектнинг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар иштирок этди.

Мазкур мажмуани қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм ажратилди. Ўлчами 11х25 метр бўлган ёпиқ сузиш ҳавзасида мураббийлар ҳамда сув спорти билан шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ва энг муҳими, болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларни кузатиб бориш учун томошабинларга ўриндиқлар ҳам мавжуд.

Yopiq-suv-havzasi (7).jpg

Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда бир кунда 120 нафар ўғил-қиз сузиш спорти сирларини ўрганиши мумкин. Қолаверса, янги мажмуа ёшларнинг машғулотларидан бўш вақтларида аҳолига ҳам хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.

Яна бир эътиборга молик жиҳат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабига жамғарма томонидан 52 турдаги 70 миллион сўмлик спорт жиҳозлари ҳам топширилди.

Yopiq-suv-havzasi (8).jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг