UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

19 июл 15:03
Янгиликлар

Болалар спорти

“Ёз-2018”. Зангиота тумани ҳокими соврини учун мусобақалар ўтказилди

Қувноқ стартлар, енгил атлетика, дартс, армрестлинг, стол тенниси, сузиш, шашка ва футбол бўйича Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими соврини учун мусобақалар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3-июндаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3031-сонли қарорини амалга ошириш мақсадида Зангиота тумани ҳокимлиги ҳамда 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан "Ёз-2018" спорт мусобақаси ҳафталиги бўлиб ўтди.

Жумладан, дартс мусобақасида туманда яшовчи 50 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Спорт мактабининг каратэ бўлими эса ушбу спорт тури бўйича ғолибликка эришди. Мактабнинг футбол бўлими иккинчи, енгил атлетикачилари эса учинчи ўринни банд этишди. 

Ҳафталик якунида мусобақа ғолиб ва совриндорларига Зангиота тумани ҳокими томонидан таъсис этилган совғалар, шунингдек, медал ҳамда дипломлар тантанали равишда топширилди.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг