UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

23 май 07:41
Янгиликлар

Ўқ отиш, Енгил атлетика, Бошқалар

Ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Чирчиқ шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди спорт мажмуасида ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

С.Ничипуренко хотирасига бағишланган мусобақанинг эркаклар ўртасидаги спринт дастури 4000 метр масофада ўтказилиб, уни Сурхондарё вилояти вакили, спорт устаси Виталий Сластён 15 дақиқа 59 сонияда босиб ўтди. Ундан 14 сония ортда қолган фарғоналик Музаффар Мамасолиев иккинчи ўринни қўлга киритди. Бухоролик спортчи Уйғун Замонов эса финишга пешқадамдан 26 сония кечроқ етиб келган.

Чемпионатнинг иккинчи куни таъқиб пойгалари ҳам муросасиз кўриниш олди. Дастлабки ўрин соҳиблари таъқибчиларини етиб олишларига имкон яратишмади. Виталий Сластён яна биринчи, Музаффар Мамасолиев эса иккинчи бўлиб маррага етиб келишди. Учинчи ўринга эса наманганлик Дониёр Қурбоналиев сазовор бўлди. Қисқа танаффусдан сунг яна мамлакат чемпионатида қатнаша бошлаган иқтидорли спортчи Мурод Ҳожибоев тўртинчи ўринга кўтарилди.

“Мусобақаларда 15 ёшли спортчиларни ҳам стартга чиқиб, катталар ўртасидаги чемпионатда етакчилик учун курашганини Ўзбекистон биринчиликларининг самараси сифатида қараш мумкин. Бундан ташқари, ёш спортчиларнинг терма жамоамиз таркибида жаҳон кубоги ва чемпионатларида тажриба орттирган спортчиларимизга қарши тенгма-тенг кураш олиб бораётгани республикамизда иқтидорли ёшларнинг кўплиги, уларни саралаш ва халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз кераклигини кўрсатмоқда”, – дейди чемпионат бош ҳаками, республика техник ва амалий турлари маркази бош директори ўринбосари Ш.Исматуллаев.

Чемпионатнинг аёллар ўртасидаги спринт баҳслари 3000 метр масофада ташкил этилди. Унда самарқандлик спортчилар етакчилик қилишди. Мадина Сагатова (15 д. 57 с), Севара Чориева (18д. 07 с) ҳамда Эъзоза Хошимова (18д.52с) кучли учликдан жой олишди. Айнан шу спортчилар таъқиб пойгаларида рақибларини қувиб етишларига имкон беришмади. Ҳар иккала йўналишда Тошкент, Наманган, Фарғона вилояти спортчилари етакчиларнинг асосий таъқибчилари бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти спортчилари биринчи ўринни қўлга киритдилар. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Сурхондарё ва Фарғона вилояти биатлончиларига насиб қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг