UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

27 мар 17:41
Янгиликлар

Кураш

Юнусобод туман прокурори кубоги учун ўтказилган кураш мусобақасидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Ватан доврўғини дунёга достон этадиган матонатли спортчиларни тайёрлашда оммавий спорт тадбирларининг ўрни беқиёс.

Шу маънода Тошкент шаҳар кураш федерацияси томонидан 2021 йилнинг март-май ойлари пойтахтимизда кураш мусобақаларини ўтказиш ойлиги, дея эълон қилинди. Режага биноан, ҳар хафта пойтахтимиздаги битта туманда кураш мусобақаси ташкиллаштириш. Мақсад, пойтахтимиздаги турли тўгаракларда, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида кураш спорт тури билан шуғулланаётган ёшларнинг буш вақтларини мазмунли ўтказиш, иқтидорли спортчиларни саралаш.

Эътиборлиси, ўтган хафта Сергели туманида, куни кеча Юнусобод туманида ташкил этилган кураш мусобақалари миллий спортимизга пойтахтимиз ёшларининг қизиқиши не чоғли юқори эканлигини кўрсатди. Қолаверса, ўтказилаётган мусобақалар орқали кураш тўгаракларида ишлаётган тренер мутахассисларнинг билим даражаси, машғулотларни олиб бориш тактикаси яна бир бор кўздан кечирилмоқда.

Куни кеча Тошкентдаги кўп тармоқли Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуисида ўтказилган Юнусобод туман прокурори кубоги мусобақасида 80 нафарга яқин ёшлар беллашишди.

Ушбу мусобақада ёш курашчиларнинг беллашувларини Халқаро кураш қоидалари муаллифи, Ўзбекистон кураш федерацияси Раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, афсонавий курашчимиз, Олимпия ўйинлари совриндори Абдулла Тангриев, кураш ва дзюдо бўйича нуфузли мусобақалар ғолиби Фарҳод Тўраев, кураш бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган халқаро турнирлар ғолиби Шерали Жўраевларнинг кузатиб борганлиги тренер ва спортчиларга ўзгача ҳаяжон бағишлаганлиги шуҳсасиз.

- Бир пайтлари энди-энди кураш гиламида, дзюдо татамисида кураш тушишни бошлаган пайтларимизда мусобақаларни палон номдор спортчи ёки мураббий кузатиб бояпти, дейишса биз ёшларни қалдбини ҳаяжон қопларди, чиройли усул қўллаб уларнинг назарига тушишга, кучли ва чпадаст бўлишга интилардик. Спортда нимагаки эришган бўлсак, айнан ўша номдор спортчиларга ўхшашга талпиниш орқасида эришганмиз, - дейди кураш ва дзюдо бўйича нуфузли мусобақалар ғолиби Шерали Жўраев.

Мурасасиз беллашувлар натижасига кўра, ўз вазн тоифаларида Гулнора Иботуллина, Лайло Машарипова, Алмаз Бекмаев, Темур Жўрахонов, Муродилла Файзибоев, Сардор Бердишукуров, Улуғбек Отамуродов ғолиблик шоҳсупасига кутарилишди.

Ғолиб ва совриндорларга Юнусобод туман прокуратураси, тегишли ҳомий ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва медаллар тақдим этилди. Ёшлар хурсанд бўлишди. Айниқса, юнусободлик 30 нафардан зиёд ёш курашчиларга кураш яктаклари совға қилинганда нафақат спортчилар, балки уларнинг ота-оналари ҳам хурсанд бўлишди.

Мусобақа жараёнида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон кураш федерацияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик хужжатига асосан Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кураш машғулотлари ўтказиш учун ажратилган мактаб спорт заллари учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ажратилган кураш гиламларининг сертификатлари топширилди ҳамда ушбу спорт залларида кураш машғулотларини олиб бориш учун 11 нафар янги кураш тренерлари ишга қабул қилинганлиги эълон қилиниб, уларга мураббийлик буйруқлари мусобақа жараёнида тақдим қилинди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросими олдидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар прокурори, пойтахт кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотни Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Нодир Муратов топширди.

- Тошкент шаҳар кураш федерацияси саъий-ҳаракати билан 11 нафар мутахассиснинг иш билан таъминланганлиги яхши бўлди. Эътиборли томони, ушбу мутахассисларнинг деярли барчаси кураш бўйича ўз вақтида таниқли спортчи бўлганлигидадир. Масалан, Шерали Жўраев, Хикмат Куртов, Баҳодир Ғаниев, Асқар Аралов, Адхам Равшановларнинг спортчилар орасидаям, тренерлар орасидаям обрў-эътиборга сазовар мутахассис-спортчилар ҳисобланади. Ишонамизки, яқин келажакда Тошкентдан ҳам Ришод Собировдек, Давлат Бобоновдек кучли спортчилар етишиб чиқади. Муҳими, энди бу спортчилар мактаб ва маҳаллаларда юзлаб ёшларга миллий спортимизнинг сир-асрорларидан сабоқ беради. Уларни соғлом турмуш тарзи билан ошно этади, - дейди мусобақа жараёнида таниқли курашчи Абдулла Тангриев.

Юнусобод прокурори кубоги мусобақаси хайрли тадбирлар жараёнига уланиб кетганлигида рамзий маъно бор. Зотан, яхшиликнинг ортидан албатта яхшилик келади, дейишади. Шундай бўлди ҳам. Ўн нафардан ортиқ тренер-мутахассислар иш билан таъминланиши, шунча маҳаллаю мактабга кураш гиламларининг ажратилиши минг-минглаб ёшлар оммавий спорт машғулотлари билан қамраб олинаётганлигидан далолат. Оммавийлик эса ғалабаларга йўл очади. Ғалабалар ўз навбатида Ватан довруғини дунёларга достон этади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг