UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0

14 окт 10:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Юртимизда биринчи маротаба ўтказиладиган халқаро синов-имтиҳони олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Теглар :  Қиличбозлик
14-19 октябрь кунлари Тошкентда илк бор қиличбозлик бўйича ҳакамлар учун халқаро даражадаги синов-имтиҳон бўлиб ўтади.

МОҚ Мажлислар залида мазкур тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбарияти, Халқаро қиличбозлик федерациясининг ҳакамлар ҳайъати вакиллари иштирок этишди. Ушбу тадбир давомида АҚШ, Саудия Арабистони, Қувайт, Ироқ, БАА, Сурия, Қозоғистон, Иордания, Камбоджа каби мамлакат ҳакамлари халқаро даражани олиш учун тест топширадилар.

Регламентга кўра, имтиҳон 3 қисмдан иборат: назарий, видеотаҳлил ва амалий. Амалий имтиҳонни назарий ва таҳлилий йўналишдан ўта олган номзодларгина топширишлари мумкин.

Президентимизнинг спортнинг ҳар бир соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш бўйича берган топшириқларига биноан дастлаб мураббийлар учун ана шундай халқаро даражадаги тадбир ўтказилган эди. Яқин 1 ҳафта мобайнида ҳакамлар учун тадбир ташкил қилинади. Унда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрадиган реферилар шпага, рапира ва сабля қуролларида Халқаро тоифадаги ҳакам даражасига эга бўлиш учун имтиҳон топширишади. 

Анжуман давомида Халқаро қиличбозлик федерацияси ҳакамлар комиссияси вакиллари Ирина Каниш, Ольга Кожалари ва Фержани Салах мавзу юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Манба: МОҚ матбуот хизмати

Фото: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг