UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0

13 окт 09:53
Янгиликлар

Футбол

Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон жуда кучли, аммо..."

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони - Сингапур учрашувида майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалабага эришишганидан хабарингиз бор.

Ўша баҳсдан кейин меҳмонлар устози Татсума Йошида ўз фикрларини билдириб ўтганди. 

"Бугунги натижа жуда ёмон, аммо биз майдонда боримизни бериб ҳаракат қилдик. Охиригача таслим бўлмадик, буни барча кўрди. Биз кейинги баҳсда ҳам шундай ҳаракат қилишимиз керак. Ўзбекистон ҳам жуда кучли, аммо биз тўхтамоқчи эмасмиз, юришда давом этишимиз лозим.

Бугун икки жамоа ўртасидаги фарқни кўрдингиз. Биз ўйинимизни яхшилаб боришимиз керак. Саудия Арабистони жуда ҳам яхши ўйнади, уларда консентрация юқори эди. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Айни пайтда бизнинг даражамиз улардан кескин фарқ қилади, аммо қадамма-қадам, кундан-кунга кучайиб борсак уларга етиб оламиз", - деди Татсума Йошида Сингапур футбол Ассоциацияси расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Сингапур терма жамоаси навбатдаги ўйинни 15 октябрь куни ўз майдонида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг