UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0

16 окт 13:58
Янгиликлар

Болалар спорти

Адҳам Икрамов Самарқанддаги инфратузилмани янада яхшилаш бўйича кўрсатма берди

Самарқанд сўнгги пайтларда дунё нигоҳи эътиборида турган шаҳарлардан бири бўлибгина қолмай, мамлакатимиз спортининг том маънодаги пойтахтига ҳам айланиб улгурмоқда.

Шаҳарда яратилган инфратузилма натижасида кўплаб нуфузли халқаро мусобақалар ўтказиляпти. Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Самарқанд вилоятида хизмат сафари билан бўлди. 

Маълумки, ушбу вилоятда 2 та Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш маркази мавжуд бўлиб, уларда дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Давлат Бобонов каби кўплаб истеъдодли ёшлар етишиб чиқмоқда.

Айни кунларда ушбу вилоятда ҳам ёшларимиз орасида оммавий спорт тарғиботини кучайтириш йўлида ташкил этилган "Беш ташаббус Олимпиадаси"нинг туман(шаҳар) босқичини ўтказишга тайёргарлик кетмоқда. Спортни ривожлантириш вазири мусобақани юқори савийда ва шаффоф ўтказиш, иштирокчилар учун барча шароитларни яратиш ҳақида алоҳида тўхталди.

Адҳам Илҳамович ташриф давомида ҳудуддаги спорт инфратузилмасини янада яхшилаш, мавжуд имкониятлардан максимал фойдаланиш, селекция ишларини кучайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатма берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг