UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

10 фев 10:29
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшувчиларимиз Туркияда йиғин ўтказмоқда

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркияда халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган терма жамоаларимиз фаолиятини кузатишда давом этади.

Ишчи гуруҳ бу гал Даламан шаҳрида шуғулланаётган академик эшкак эшиш бўйича жамоамиз базасига ташриф буюрди.

Академик эшкак эшувчиларимиз ҳозирча Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритганлари йўқ. Шу боис, Шерзод Ташматов учрашув давомида ҳар бир йўналишда тайёргарлик олиб бораётган спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан суҳбатлашиб, квалификацион мусобақаларда бор имконият ишга солиниши зарурлигини таъкидлади. Маълумот учун, академик эшкак эшувчиларимиз 19-21 апрель кунлари, Жанубий Корея, 19-21 май кунлари Швейтсарияда ўтадиган лицензион мусобақаларда иштирок этишади.

Суҳбат давомида спортчиларимизнинг кун тартиби ҳамда машғулот жараёнларида нималарга аҳамият қаратилаётгани, уларнинг тиббий таъминоти хусусида батафсил фикр алмашилди. 21 февраль санасига қадар давом этадиган ушбу йиғин апрель ва май ойларида бўлиб ўтадиган лицензион мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Туркиядаги йиғинга юртимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилишга даъвогар 13 нафар спортчи жалб этилган. Суҳбат якунида МОҚ раиси ўринбосари бўлажак мусобақаларда барчага омад тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг