UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0

09 сен 13:07
Янгиликлар

Қиличбозлик, Футбол

Алишер Усмоновни табриклаймиз!

Бугун ўзбекистонлик машҳур миллиардер, спорт жонкуяри, маданият ва санъатга ҳам бефарқ бўлмаган ажойиб инсон Алишер Бурханович Усмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Алишер Усмонов - 1953 йилнинг 9 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида дунёга келган. Болалигидан спортга бефарқ бўлмаган ёш Алишер қиличбозлик билан шуғуллана бошлаган ва фаолияти давомида айтишга арзигулик ютуқларга эришган.   

Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида Википедия саҳифаси ва бошқа манбаларда жуда ҳам кўп ва хўп маълумотга эга бўлгансиз. Биз шунчаки Усмоновнинг чинакам спорт фидоийси ва ҳомийси эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Нафақат унинг ўзи, балки турмуш ўртоғи Ирина Винер Усмонова ҳам умрини спортга бағишлаганлардан. 

Самарқанд вилоятида таваллуд топган Ирина бадиий гимнастика бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган. Винер хоним 1972-1992 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият юритган. 1992 йили Москвага кўчиб ўтган Ирина Винер ўша йилнинг ўзида Алишер Усмонов билан турмуш қурган. Винер 2008 йилдан то шу кунгача Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти лавозимида ишлаяпти. Шунингдек, терма жамоа мураббийи сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Ўз ўрнида Ўзбекистон бадиий гимнастикасига ҳам фаол ёрдам бериб келяпти. 

Алишер Усмонов 2008 йилнинг 6 декабридан то шу кунгача Халқаро қиличбозлик федерациясининг президенти ҳисобланади. 2015 йили пойтахтимизда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам ўз-ўзидан юртимизга берилгани йўқ. Ўшанда бундай мусобақани ўзида қабул қилиш истагида бўлган давлатлар етарлича эди. 

Энг муҳими, ўша жаҳон чемпионати учун пойтахтимизга беғараз ёрдам тариқасида тақдим этилган ва жуда ҳам қиммат турадиган инвентарлар бугунги кунда Андижон ихтисослаштирилган қиличбозлик марказида ёш спортчиларимизга хизмат қиляпти. Ҳар бир йўлакнинг баҳоси 10 000 евродан кам турмайди. Ўзи аслида қиличбозлик қиммат спорт турларидан бири ҳисобланади. Қилич ва махсус либосларнинг “тозаси” жаҳон бозорида жуда қиммат. 

Яна бир факт. Ўзбекистон терма жамоаси муҳим мусобақалар олдидан Россия терма жамоасига қарашли Москва вилоятида жойлашган замонавий қиличбозлик базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бунинг учун эса ҳеч қандай пул тўланмайди. 

Маълумот учун, Алишер Усмонов мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Алишер Усмоновни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. Ўзбек спорти ривожига қўшаётган ҳиссаси йўлида Алишер Бурхановичга куч-қувват тилаймиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг