UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0

09 апр 20:14
Янгиликлар

Кураш

Алпомиш юртида Алплар жам бўлди ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, 9-11 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV Халқаро турнир мусобақаси бўлиб ўтади.

Бугун куннинг биринчи ярмида Термиз халқаро аэропортида турнир иштирокчилари, ОАВ вакилари тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Тожикистон (11 нафар) ҳамда Афғонистон (12 нафар) жамоаларини Саросиё ва Термиз тумани Хайратон чегара постларидан ҳам кутиб олинди.

Таъкидланишича, халоқаро турнирда 150 нафардан ортиқ полвонларнинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Бугун куннинг иккинчи ярмида  оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Термиздаги Матбуот уйида ОАВ ходилари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Сурхондарё вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Жўрабек Тўраев, Ўзбекистон кураш федерацияси  раисининг биринчи ўринбосари, замонавий кураш қоидалари асосчиси Комилжон Юсупов, Халқаро кураш ассоциасияси техник директори Ризо Носирийлар иштирок этишди. Анжуман иштирокчилари журналист ва блогерларнинг қизиқтирган  саволларига  атрофлича жавоблар беришди.

Турнир дастурига мувофиқ, кечки пайт ҳакамлар учун семинар ва полвонлар иштирокида вазн ўлчаш ҳамда “Сурхон” меҳмонхонасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Эртага 10 апрель куни Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Халқаро турнирга старт берилади.

Шунингдек, эртага турнир иштирокчилари учун ташкилотчилар томоиндан диққатга сазавор жойларга турли сайёҳатлар ҳам уюштирилади.

Бу эса юртимизда спорт ва туризмни ривожига муносиб хизмат қилиши бор гап.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, Термиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг