UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0

08 апр 18:36
Янгиликлар

Камондан отиш

Амирхон Содиқов Туркиядаги халқаро турнирда совриндор бўлди

4-7 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича “Kahraman bagatir spring arrows tournament-2024” мусобақаси бўлиб ўтди.

Дунёнинг сара мерганлари иштирок этган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Амирхон Содиқов бронза медали соҳибига айланди. Биринчи даврадан эркин ўтган Содиқов иккинчи босқичда Украина, сўнг Миср, Италия, Нидерландия вакилларини мағлубиятга учратди. Ярим финалда Италия термасининг бошқа бир спортчиси Федерико Мусолесига қўшимча имкониятларда мағлубиятга учраган бўлса, учинчи ўрин учун баҳсда франциялик Жан-Шарл Валладонтдан устун келди.

Режага кўра, терма жамоамиз 30 апрель санасига қадар ушбу шаҳарнинг ўзида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг