UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0

03 фев 12:27
Янгиликлар

Гимнастика

Бадантарбия – мустаҳкам саломатлик гарови!

Бугунги кунда Оролбўйида ҳам аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Нукус шаҳридаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт мажмуасига тонги соат 6.00 да келганимизда бир гуруҳ нуронийларнинг эрталабки бадантарбия билан шуғулланаётганининг гувоҳи бўлдик.

photo_2020-02-01_15-38-59.jpg


– Эрталабки бадантарбиянинг инсон саломатлигига фойдаси беқиёс, – дейди 79 ёшдаги алоқа соҳаси фаҳрийси Ҳокимниёз Ембергенов. – Чунки, инсон кун бўйи ўзини яхши ҳис қилиб юради, иштаҳаси яхшиланади, ҳар қандай касалликлардан холи бўлади. Шунинг учун ҳам бадантарбия билан шуғулланишни кундалик одатга айлантирганмиз. Ўзим 1994 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаман. Гуруҳимиз маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турли соҳа вакилларидан ташкил топган.

– Оилавий келиб эрталабки бадантарбия билан мунтазам шуғулланамиз, – дейди Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган архитектор, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мукофоти совриндори Оринбой Тўрениязов. – Ёшларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спорт, шу жумладан, эрталабки бадантарбия билан шуғулланишни тарғиб қилишимиз керак. Бунда биз фахрийлар ёшларга ўрнак бўлишимиз керак. Бу аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан бир қаторда жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади. Чунки спорт билан мунтазам шуғулланган кишидан ёмонлик чиқмайди.

Эрталаб Нукус кўчалари бўйлаб юрар эканмиз, фахрийларнинг, ёшларнинг, хотин-қизларнинг бадантарбия билан шуғулланаётгани бизни қувонтирди. Ўзимиз ҳам бундан четда қолмасдан, ҳар куни шуғулланишни мақсад қилдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг