UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0

03 дек 11:12
Янгиликлар

Болалар спорти

Бағдодда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сони яқин 5 йилда умумий аҳолининг 30 фоизини қамраб олади...ми?!

Бағдод туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни пайтда 2 минг 929 нафар ўғил-қиз спортнинг 18 та тури билан мунтазам шуғулланиб келади.

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 24 январда имзоланган «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш Концепциясига асосан, келгуси 5 йилда Фарғона вилояти Бағдод тумани аҳолисининг 30 фоизи оммавий спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратилади. Бу ҳақда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Қаҳрамон Миртазақулов маълум қилди.

- Айни пайтда туманимиз аҳолисининг 7,3 фоизи (15 минг 805 нафар) оммавий спорт билан шуғулланмоқда, - дейди Қ.Миртазақулов. – Албатта, бу кўрсаткич бизни қониқтирмайди ва бу рақамни босқичма-босқич кўпайтириб бориш бўйича аниқ режаларимиз бор, уларни амалга ошириш механизмлари ҳам ишлаб чиқилган. Жумладан, келгуси 5 йил ичида туманнинг «Ўзбекистон» ва «Муқимий» маҳалла фуқаролар йиғинида узунлиги 3-5 км. бўлган «Саломатлик йўлаклари» ҳамда «Хўжақишлоқ» ва «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам шунча масофада велойўлакчалар барпо этилади. Бундан ташқари, 25 та маҳаллада волейбол, 30 та маҳаллада бадминтон, 30 та маҳаллада стритбол майдончалари барпо этилиб, туманда мавжуд 56 та МФЙ ҳудудида “Workout” (кўча фитнеси) ташкил этилади.

Маълум бўлишича, Бағдод туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни пайтда 2 минг 929 нафар ўғил-қиз спортнинг 18 та тури билан мунтазам шуғулланиб келади. Бунинг учун 79 нафар малакали мураббийлар бириктирилган.

- Спорт мактаби тасарруфида бўлган Марказий ўйингоҳимизда жорий йилда 1 млрд. 817 млн. сўмлик реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги пайтга келиб, бу ерда 65 фоиз иш бажарилди. Бундан ташқари, 2021 йилда Инвестиция дастури асосида ўйингоҳ ҳудудида сунъий қопламали мини-футбол, баскетбол, волейбол майдонлари ҳамда югуриш йўлакчаларини барпо этиш режалаштирилган. Туман ҳокимлиги томонидан хотин-қизлар спортини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган 5 млрд. сўмга хотин-қизлар учун алоҳида спорт мажмуаси қурилиши тез орада бошланади. Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ажратилиши кутилаётган 3,2 млрд. сўм маблағ эвазига 18х30 м2 ўлчамдаги сендвич-панелли замонавий спорт зали қуриб битказилади. Мазкур иншоотлар фойдаланишга топширилгач, спорт мактабининг қамрови 3 минг 509 нафарга етади, - деди туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари.

Шуни таъкидлаш жоиз, туманда спортнинг оммалашган турлари бўйича мураббийлар етарли. Эътиборлиси, мамлакатимизда спорт йўналишида фаолият юритаётган олий ўқув юртларида 100 нафарга яқин бағдодлик талаба таҳсил олмоқда. Улар олий маълумотга эга бўлиб қайтиши натижасида туманда тренерлар етишмаслиги борасидаги муаммо анча барҳам топади.

Дарвоқе, туманда ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари «Оммавий спорт кунлари» сифатида эълон қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг