UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0

03 фев 13:55
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

Баҳодир Жалолов Ўзбекистон - Қатар футбол ўйини ҳақида фикр билдирди

Бокс бўйича Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов футбол бўйича Осиё кубоги чорак финали доирасида ўтказиладиган Ўзбекистон - Қатар ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Ўйинларни тўлиқ кузатиб боряпман, Ўзбекистонга мухлислик қиляпман. Худо хоҳласа Қатарни ютишимиз керак.

Эрон ва Сурия ўйининиям кўрдим. Сурия ва Ўзбекистон қандай ўйин бўлди ва улар Эрон билан қандай ўйнашди? Ўзбекистонда анча ўсиш бор. 

Менимча Қатарни юта оламиз. Барибир энди ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бор. Бу нарсага қарамаслик керак. Чиқиб, ҳаракат қилиш керак. Характер кўрсатсак, ютамиз. 

Мана шу йил Осиё кубогини ютишимиз учун катта имконият. Бу орқали рейтингимизни ҳам яхшилаб олардик, келаётган ЖЧ-2026 олдидан ҳам ўзимизга анча ишонч олардик", - деди Баҳодир Жалолов olamsport.com сайти мухбири Сарвиноз Рахмонқулова билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг