UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0

03 фев 13:18
Янгиликлар

Теннис, Болалар спорти

“Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаси ўтказилди+ФОТО

Кеча пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи спорт залида “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари дастуридан ўрин олган стол тенниси бўйича Тошкент шаҳар босқич баҳсалари бўлиб ўтди.

“Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши томонидан  ташкил этилган бўлиб, 21 та спорт туридан иборат беллашувларни белгиланган режага кўра ўтказиб келади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – академик лицей ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт соғломлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига захиралар яратишдан иборат.


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи спорт залида ўтказилган стол тенниси баҳсларида Тошкент шаҳридаги барча туманлардан йиғилган 44 нафар ўғил-қиз совринли ўринлар учун ўзаро куч синашишди.

Маълумот учун, мазкур стол тенниси беллашувлари учинчи босқич бўлиб, бундан аввал дастлаб, ҳар бир коллеж ва академик лицейларда биринчи босқич ўтказилган ва сараланган спортчи-ўқувчилар туман босқичи, яъни иккинчи босқичда имкониятларини синовдан ўтказишган. 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи мезбонлик қилган учинчи босқич эса, ғолибларни февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида Навоий вилоятида бўлиб ўтадиган Республика финал босқичида иштирок этиш имконини беради. 


Муросасиз кечган беллашувларда асосан мезбонлар ҳамда Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларидан келган ўқувчилар беллашувга пухта тайёргарлик кўрганликларини исботлашди.

Демак, кучли учликни банд этган  спортчи-ўқувчилар билан танишамиз:

Ўғил болалар: 1. Дониёр Маҳкамов (Тошкент ахборот техналогиялари университети академик лицейи, Мирзо Улуғбек тумани), 2. Игор Даставолов (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи, Яккасарой тумани), 3. Амир Тоҳиржонов (Ахборот техналогиялари коллежи, Мирзо Улуғбек тумани).

Қизлар: 1. Розалина Хаджаева (Педагогика коллежи, Чилонзор тумани), 2. Ситора Гузарова (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи, Яккасарой тумани), 3. Фароғат Азизхўжаева (Тошкент Халқаро Вестминстер университети академик лицейи, Миробод тумани).


Жуманазар ЭШАЛИЕВ, Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент шаҳри минтақавий бўлими раис ўринбосари: 

- “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари дастуридан ўрин олган стол теннисининг шаҳар босқичига қадар бўлган беллашувлар жараёнида жуда кўплаб иқтидорли спортчилар борлигига гувоҳ бўлдик. Ушбу саралашда ҳам ҳар бир туманимиздан энг кучлилари етиб келишди ва имкониятларини синовдан ўтказишди. Ўйлайманки, Навоий вилоятида ўтадиган Республика финал босқичида ҳам жамоамиз кучлилар қаторидан жой олишади.

Мусобақа якунида кучли учликни эгаллаган спортчилар Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент шаҳри минтақавий бўлими томонидан медал, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг