UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

03 окт 10:58
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Осиё ўйинлари

Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё ўйинларини 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади

30 сентябрь - 3 октябрь кунлари Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари доирасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этди ва мусобақада 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Аҳамитлиси, ушбу спорт турида терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида ўнта мамлакат орасида Хитой ва Қозоғистондан сўнг учинчи ўринни қўлга киритди.

Совриндорлар рўйхати:

Олтин:

Шоҳмурод Холмуродов ва Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги (Каноэ, 1000 метр)

Кумуш:

Владлен Денисов (Каноэ, 1000 метр)

Шаҳриёр Маҳкамов (Байдарка, 1000 метр)

Бронза:

Екатерина Шубина, Арина Танатмишева жуфтлиги (Байдарка, 500 метр)

Шаҳризода Мавлонова, Арина Танатмишева, Екатерина Шубина, Юлия Борзова тўртлиги (Байдарка, 500 метр).

Шоҳсанам Шерзодова, Нилуфар Зокирова жуфтлиги (Каноэ, 200 метр).



Мусобақада медаллар жамғариш рейтинги:



Аввалроқ, академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз Осиё ўйинларида 7 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бундан ташқари, слаломда эшкак эшиш терма жамоамиз ҳам мусобақада иштирокини бошлаганича йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг