UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0

31 мар 17:11
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Навоийда кучлилар сараланди

28-30 март кунлари Навоий шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби мезбонлик қилган мусобақада 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар бир нечта вазн тоифасида ўзаро беллашишди. 

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидан ўрин олган мамлакат кубогида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча  вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Баҳсларга старт берилиши олдидан дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Навоий вилояти спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Жасур Муртозаев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Бекназар Қурбонов, Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Ойбек Жуманазаров, белбоғли кураш бўйича терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ва бошқалар ёш полвонларни қутлаб, мусобақаларда омад тилашди.

Икки кун давом этган мамлакат кубогида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 14 та, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик йўлида курашишди.

Барча ғолиб ва совриндорлар:

Ўғил болалар. Белбоғли кураш йўналиши

35 кг. Абдувохит Муҳаммадов (Андижон) 

38 кг. Муҳаммадқодир Умаралиев (Фарғона) 

42 кг. Муроджон Деҳқонов (Наманган) 

46 кг. Акилбек Каллибеков (Қорақалпоғистон) 

50 кг. Оқилбек Раҳимбердиев (Наманган) 

55 кг. Рамзиддин Абдулҳамидов (Андижон) 

60 кг. Мухибиллох Садирдинов (Андижон) 

65 кг. Муҳаммадали Тўланбоев (Андижон) 

71 кг. Бобурбек Абдумаликов (Фарғона)

77 кг. Байишбек Маматалиев (Андижон) 

85 кг. Сарваржон Турдиев (Навоий)

90 кг. Худоёр Нормирзаев (Фарғона) 

95 кг. Шаҳзодбек Каримов (Фарғона) 

+95 кг. Шоҳжаҳон Раҳматов (Тошкент в.). 


Ўғил болалар. Белбоғли кураш эркин йўналиши 

35 кг. Худойберди Пўлатов (Бухоро) 

38 кг. Абдулатиф Нуриддинов (Навоий) 

42 кг. Шохрух Жўраев (Андижон)

46 кг. Асрор Раҳматов (Навоий)

50 кг. Амирхон Шукурбоев (Навоий)

55 кг. Асилбек Муҳаммедов (Фарғона)

60 кг. Искандар Умрзоқов (Наманган) 

65 кг. Муҳаммадбунёд Шамолбоев (Андижон)

71 кг. Мувса Жумамуратов (Қорақалпоғистон)

85 кг. Насриддин Насриддинов (Навоий) 

90 кг. Ҳожиакбар Мирзайўлдошев (Андижон) 

95 кг. Ҳусниддин Иброҳимов (Фарғона) 

+95 кг. Муродулла Алижонов (Фарғона).

Қизлар. Белбоғли кураш эркин йўналиши 

40 кг. Паризода Мансурова (Навоий) 

44 кг. Жасмина Мамуржонова (Фарғона) 

48 кг. Баҳора Бердимуратова (Навоий) 

52 кг. Гулсанам Абдукаримова (Фарғона) 

57 кг. Шодиёна Исмоилова (Андижон) 

63 кг. Шаҳнозахон Абдумаликова (Фарғона) 

70 кг. Айсулув Қидирбаева (Қорақалпоғистон)

+70 кг. Райҳона Маматкаримова (Фарғона). 

Беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг