UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0

22 июн 07:22
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Қўрғонтепада Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

19-20 июнь кунлари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишди.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 10 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Шунингдек, мусобақа доирасида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.

Муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қуйдаги полвонлар ўз вазн тоифаларида рақибларидан устун келиб,  ғолибликни тантана қилишди.

Ўғил болалар (классик йўналиш)

45 кг. – Ҳабибжон Абдурашидов (Тошкент ш.)

50 кг. – Абдумалик Дилшодбеков (Андижон)

55 кг. – Акбар Убайдуллаев (Фарғона)

60 кг. – Одилхон Пазлиддинов (Наманган)

65 кг. – Илёсбек Сотволдиев (Фарғона)

71 кг. – Самандар Анваров (Фарғона)

77 кг. – Фарёзбек Қосимов (Фарғона)

85 кг. – Имомали Толипов (Фарғона)

95 кг. – Илёсбек Мирзахматов (Наманган)

-95 кг. – Мухриддин Маҳмуджонов (Наманган)

Қизлар (эркин йўналиш)

44 кг. – Феруза Собирова (Наманган)

48 кг. – Албена Алламбергенова (Қорақалпоғистон)

52 кг. – Дилдора Исроилова (Наманган)

57 кг. – Захрохон Маҳмудова (Фарғона)

63 кг. – Севара Шаженова (Қорақалпоғистон)

70 кг. – Мадина Қахрамонова (Андижон)

+70 кг. – Шириной Юлдошева (Наманган)

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

45 кг. – Жасур Нишонов (Андижон)

50 кг. – Жумабой Амиров (Навоий)

55 кг. – Асадбек Жалилов (Фарғона)

60 кг. – Диёр Полвонбоев (Фарғона)

65 кг. – Бек Комилов (Андижон)

71 кг. – Мирзажон Мирзажонов (Наманган)

77 кг. – Самандар Абдусаломов (Наманган)

85 кг. – Диёрбек Ахмадалиев (Андижон)

95 кг. – Анвар Хўжамуродов (Наманган)

+95 кг. – Шохруҳ Шорустамов (Тошкент в.)

Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг