UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Месси "Интер Майами"дан сўнг қайсидир жамоада ўйнаш борасидаги саволга жавоб берди 0 11:14"Хабиб Исламнинг бурчагида кўп нарсани ҳал қилмайди" - Вартанян 0 10:53"Жангни қабул қил". Промоутер Энтони Жошуага мурожаат қилди 0 10:32"Uzchess Cup". Нодирбеклар қўшҳоким, дербида дуранг, Суяровда илк мағлубият, Шамсиддин пешқадамни таслим этди 0 10:11Расман. Женнаро Гаттузонинг янги жамоаси маълум 0 09:50UFC гўзали Абу-Дабида жанг қилади 0 09:29Фурқатбек Ёқубов АҚШнинг LFA лигаси билан шартнома имзолади 0 09:08"Бургут" "Сариарка" ва "Номад"нинг икки тажрибали ҳужумчисини олиб келди 0 08:47"Манчестер Юнайтед" тен Хаг билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда 0 08:26Хабиб Нурмагомедов: "Улар фақат пул учун жанг қилишяпти" 0 08:05Сузиш бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Ариарне Титмус Жаҳон рекордини ўрнатди 0 07:41Ана холос! Тайсон Фьюрининг спиртли ичимлик сабаб, кўчада йиқилиб юрган ҳолатдаги видеоси тарқалди + ВИДЕО 0 07:20Расман: Тиаго Мотта «Ювентус» бош мураббийига айланди! 0 20:12Кутганмидингиз? Ўзбекистонлик кичик юлдуз — Эрали Абдурозик билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 19:37Ноттингем (WTA). Марта Костюк ватандошиги ютқазиб қўйди 0

02 дек 12:46
Янгиликлар

Дзюдо

Бобонов, Йўлдошев, Матниязова сингари номдор дзюдочиларимиз курашган Токио "Катта Дубулға" турнирининг илк кунини медалсиз якунладик

Хабар берганимиздек, Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг сўнгги "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг илк куни терма жамоамизнинг 6 нафар вакили медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқди. Улар орасида Олимпия ўйинлари совориндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов ҳам бор эди. Тўғридан-тўғри иккинчи даврадан курашга киришган -90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз венгриялик Роланд Гозни мағлуб этди. Учинчи босқичда болгариялик Ивайло Ивановдан устун келди. Чорак финал беллашувида эса италиялик Кристиан Парлатига ютқазиб қўйди. Бобонов Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг финалида айнан Парлатини таслим этган эди. Давлат бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида россиялик Михаил Иголниковга ҳам имкониятни бой берди.  

-81 кг вазндаги ёш дзюдочимиз Нурбек Муртазоев биринчи босқичда Шри-Ланка вакили Ражитҳа Нуварапакшадан енгилди. Ушбу вазндаги иккинчи вакилимиз Мусо Собиров эса илк даврада молдовалик Михаил Латишевга ютқазди. 

Биринчи кунги беллашувларда дзюдочиларимиз орасида энг яхши натижани Муроджон Йўлдошев қайд этди. Франциялик Элиот Преве, филиппинлик Габриэль Бенедиктни мағлубиятга учратган Йўлдошев чорак финалда грузиялик Гиорги Терашвилига ютқазиб қўйди. Муроджон ўтиш баҳсида россиялик Данил Лаврентевдан устун келди. Аммо бронза медали учун кечган беллашувда италиялик Мануэль Ломбардодан енгилди ва Токио "Катта Дубулға" турнирини 5-ўринда якунлади.  

Йўлдошев татамига чиққан -73 кг вазн тоифасида яна бир дзюдочимиз Обидхон Номонов ҳам ўз омадини синаб кўрди. Иккинчи даврадан баҳсларга қўшилган ҳамюртимиз испаниялик Хорхе Гарсия Канони енгди, аммо учинчи босқичда россиялик Данил Лаврентевга ютқазиб қўйди.   

Аёллар ўртасидаги мусобақада иштирок этган ягона вакиламиз Гулноза Матниязова учун қуръа омадсиз келганди. -70 кг вазндаги тажрибали дзюдочимиз илк даврада япониялик Шиҳо Танакага имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Токио "Катта Дубулға" турнирининг илк кунидаги иштирокини медалсиз якунлади. Эртага қолган дзюдочиларимиз баҳсларга киришишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг