UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0

05 июн 12:40
Янгиликлар

Болалар спорти

Болаларга беринг дунёни... ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Болалар куни
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар ишчи-хизматчиларниинг фарзандлари билан маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Тадбирга Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Алихонтўра Соғуний” ва “Ватанпарвар” маҳалласида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшларнинг фарзандлари ҳам ташриф буюрди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек туман Кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган тадбирда иқтидорли ўғил-қизлар “Озод ва обод юрт”, “Менинг оилам - менинг фахрим”, “Бутун олам ранглари жилоси”, “Менинг дадам Ватан ҳимоячиси” мавзуларида расм чизиш, шеър айтиш, қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш, чолғу асбобларини чалиш каби маънавий-маърифий тадбирларда беллашдилар.

Шунингдек, шижоатга тўлиб турган ёшлар велопойга, шахмат-шашка, стол тенниси, сузиш, саватчага тўп отиш, оддий усулларда тўп билан югуриш каби спорт турлари бўйича ҳам куч синашдилар.

“Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан барча иштирокчилар “Шарафли касб эгасининг фарзандлари” махсус тайёрланган совғалар, диплом ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Шу билан бир қаторда, фарзандларида ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ташрифлар уюштирилиб, уларга совға саломлар улашилди.

Тадбирдан кейин Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида яратилган шарт-шароитлар билан таништириш мақсадида экскурсия ташкил этилди. Ёшлар Академия фаолияти билан танишиб, чуқур таассуротларга эга бўлдилар.

Дилдора Абдурахмонова, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг Хотин қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари билан ишлаш  етакчиси

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг