UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0

11 май 21:57
Янгиликлар

Дзюдо

Болтабоевнинг олтини бизни Astana Barysy Grand Slam`да нечанчи ўринга олиб чиқди? (ФОТОГАЛЕРЕЯ+ЖАДВАЛ)

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Barysy Grand Slam 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 455 нафар (238 эркак, 217 аёл) дзюдочи иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор. 

Бугун ўрта вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди ва унда 5 нафар дзюдочимиз медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли очколар учун татамига чиқишди. Улардан биргина Шарофиддин Болтабоев шоҳсупага кўтарилди. -81 кг вазндаги дзюдочимиз финалда германиялик Тимо Кавелиусни вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Қорақалпоғистонлик дзюдочимиз олтин медаль билан бирга Олимпиада йўлидаги қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.   

Бугунги кун қаҳрамони финалга қадар германиялик Доминик Рассел, словениялик Геркович, нейтрал байроқ остида курашган асли россиялик Олимпиада чемпиони Ҳасан Халмурзаев ҳамда япониялик Саторо Фуживарани мағлубиятга учратганди. Шарофиддиннинг олтин медали эвазига Ўзбекистон терма жамоаси 87 давлат орасида 4-ўринга кўтарилиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг